Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни пайтда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Заковат» Марказий Осиё кубоги тарихида илк бор ўтказилган «Эрудитлар квинтети» саралаш баҳслари якунланди.

Ўйинлар натижаларига кўра 8 нафар ярим финалчи аниқланди:

  • 8-ўрин – «Ҳалқа йўли» жамоаси (Ўзбекистон);
  • 7-ўрин – «ЭРУДIT» (Қозоғистон);
  • 6-ўрин – «Гномлар-каннибаллар» (Қозоғистон);
  • 5–ўрин – «Пахтакор» (Ўзбекистон);
  • 4-ўрин – «Brain Ар» (Қозоғистон);
  • 3-ўрин – «Биз» (Ўзбекистон);
  • 2-ўрин – «Сир» (Ўзбекистон).
Рақибларидан очколар бўйича йирик ҳисобда биринчи ўринни Қозоғистоннинг «Содда меҳнаткашлар» жамоаси эгаллади. Беллашувлар эртага — 25 сентябрь куни давом этади.

Маълумот учун, бугун Тошкентда «Заковат» ўйинининг спортча версияси бўйича тарихда илк бор Марказий Осиё кубоги баҳслари бошланди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 48 та жамоа иштирок этмоқда. Мукофот жамғармаси — 200 миллион сўм. Биринчи ўрин учун 100 миллион, иккинчи ўрин учун 60 миллион ва учинчи ўрин учун 40 миллион сўм берилади.

Бош соврин — қимматбаҳо кубок биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасидаги алоҳида курашда ўйналади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди