Маълум қилинишича, айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Ўта танқидий руҳда ўтаётгани айтилаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, йиғилишда ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.
Бирламчи эътиборни мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиш шартлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)