Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Жиноят кодексига ҳарбий хизматга оид ўзгартиришлар киритиш юзасидан қонунни имзолади.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Хусусан, унда қуйидагилар акс этган:

  • ихтиёрий таслим бўлганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
  • ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
  • дезертирлик ва хизматга келмаганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Шунингдек, ҳарбий буйруқларни бажармаслик, ҳарбий хизмат бошлиғига қаршилик кўрсатиш, хизмат жойини ўзбошимчалик билан тарк этиш, хизматдан бўйин товлаш, хизмат ўташ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Баъзи ўзгартиришлар давлат буюртмаси бўйича шартномаларни бажармаслик билан боғлиқ — шартнома шартларини такроран бузганлик учун тўрт йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси мавжуд.

Ҳарбий хизматга қарши жиноятлар нафақат қуролли можаро ёки жанговар ҳаракатлар шароитида, балки «сафарбарлик ёки ҳарбий ҳолат даврида, уруш даврида» ҳам содир этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов