«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўтган ойда футболчи Лига 1 нинг бешта ўйинида иштирок этиб, унинг ҳар бирида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди (жами 7 та гол). Шунингдек, бразилиялик 6 та голли узатмага ҳам муаллифлик қилди.
Умумий ҳисобда 30 ёшли Неймар 8 ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳозирда футболчи чемпионат тўпурарлари жадвалида етакчилик қилмоқда.
Мавзуга доир:
- Неймар «ПСЖ» сафида пенальтидан фойдаланиш борасида юқори самарадорлик қайд этяпти
- Тьерри Анри «ПСЖ»нинг ҳужум триоси ҳақида: «Эҳтиёт бўл, Европа»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)