Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанддаги шифохонада ёш боласига шафқатсиз муносабатда бўлаётган аёл видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Олий суд матбуот хизмати ушбу аёлга нисбатан жазо тайинланганини маълум қилди.

Воқеа 14 июнь куни вилоятнинг Пайариқ туманида содир бўлганди. Аёл, серебрар фалажи касаллиги билан оғриган 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб бориб, у ерда стресс ва асабий ҳолатда 24 соат ухламаган фарзандини калтаклаганди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан қийнаш ҳаракатларини содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Судда аёл қилган ишидан пушаймонлигини айтган. Унинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни ва унга қамоқ жазосини беришни сўраган. Воқеани видеога олган аёл у боласини бир неча кун калтаклаганини билдирган. Айбдор аёлнинг турмуш ўртоғи эса аёлини шафқатсизликда айблаётганларга қарши чиқиб, уни жазоламасликларини сўраган.

Суд ҳукмига кўра аёлга икки йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилади
Дунё
«Дарё» кундалигида 5 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маданият
«Икки ўғлим АҚШда таҳсил олади, уларнинг санъат йўлидан кетишини истамадим». Анвар Санаев фарзандлари ҳақида (видео)