Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги туман тиббиёт бирлашмасида маҳаллий бюджетдан ажратилган пуллар талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман тиббиёт бирлашмаси масъул шахслари бирлашмага қурилиш материаллари ва бошқа товар моддий бойликларини харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан ажратилган 298,1 миллион сўмни ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-модда (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)