Тошкентнинг Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Ҳусайн Бойқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қаршисида юз берган. Ҳайдовчи С.Х. (1998 йилда туғилган) Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, С.Н. (1995 йилда туғилган) бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)