Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг февраль ойида Россия Украина ҳудудига бостириб кириб, ўзининг тилида айтганда «ҳарбий операция»ни бошлади.

Ўзбекистонликларнинг мазкур масаладаги фикрини ўрганиш мақсадида, «Дарё» нашри кичик сўровнома ўтказди.

«Урушлар бутун жамиятга салбий таъсир қилади. Россияда ҳам Украинада ҳам ишлаш учун борган Ўзбекистон аҳолиси бор. Уларнинг ҳаётига ҳам бу таъсир қилиши аниқ. Уруш оқибатида жароҳатларга, йўқотишларга эга бўламиз», — дея  фикрларини билдирди суҳбатдошлардан бири.

Яна бир аҳоли вакили икки давлат ўртасидаги низоларда Россиянинг қўли баланд келишини таъкидлади.

«Украина ва Россия— иккаласи ҳам аҳмоқ. Уруш қилмасдан яшайвериш керак. Одамлар ўлиб кетяпти. Оддий одамлар тушунган нарсани, раҳбарлар тушинмаяпти. Ер талашяптими, билмайман.Украина Россияга қараганда кучли давлат эмас. Россия билан олишмаслиги лозим.  Индамасдан яшаб юрса, яхши бўлар эди. Одамлар қочиб кетмас, уйлар вайрон бўлмас эди. Россия кучли давлат, ери катта. Олишгани билан барибир юта олмайди»

Сўровнома иштирокчиларидан  бири эса, Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишига нисатан ўз муносабатини билдирди.

«Путин дунёда ўз ўрнига эга бўлган сиёсатчи. Ҳарбий сафарбарлик борасидаги фикрини тўғри деб ҳисоблайман. Урушда кўплаб қурбонликлар берилмоқда. Шундай экан, ўз халқидан аскарлар йиғиши табиий ҳол. Бу нарсани тўғри тушиниш лозим. Ҳар бир фуқаро ўзининг ватан олдидаги бурчини бажариши керак. Бу ерда давлатнинг шаъни ҳақида гап кетяпти», — дейди у.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади