Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабларига бўйсунмасдан, уни машина капотида судраб кетгани хабар қилинганди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Қайд этилишича, 15 сентябрь куни тунги соат 21:58 да Cobalt ҳайдовчиси — 2003 йилда туғилган К.V. Андижон шаҳри Миллий тикланиш ва Амир Темур шоҳкўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, автомашина капоти устида ходимни судраб кетган. Ҳолат юзасидан эса ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

21 сентябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро К.V.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)га кўра жиноят иши қўзғатилиб, ушланган. Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ҳайдовчи жойидан кескин қўзғалиши ҳамда хавфли манёвр билан ўнг томонга кескин қайрилиши оқибатида инспектор капотдан тушиб кетган. Оқибатда унинг қўл-оёғи шилинган, жезл ва алоқа воситалари синиб, шикастланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар