Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йиғим-терим учун ҳеч ким қолмаган. Фермерлар ишчи кучи танқислигидан азият чекмоқда. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Фото: Proagri

Фото: Proagri
Сабзавот етиштирувчиларнинг фикрича, улар ҳозирданоқ фойданинг 50 фоизини бой бериб бўлган. 

Чорвачиликда ҳам аҳвол худди шундайлиги айтилмоқда. Фермерларнинг сўзларига кўра, бунга мамлакат Меҳнат вазирлиги хориждан ишчи кучи жалб қилиш учун квотани қисқартиргани сабаб бўлган. 

Жорий йилдан бошлаб, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хориждан ишчи кучи жалб қилиш учун квотани қисқартирди.  

Натижада, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти учун жуда кам кўрсаткич белгиланди — атиги 168 киши, меҳнат муҳожирларига бўлган эҳтиёж эса 700 кишини ташкил этади.

Бу ҳар бир фермер хўжалиги икки кишидан олиши мумкин дегани. Хўш, бу икки киши нима иш қила олади? Битта иссиқхона мажмуасига камида 35-40 киши керак, — дейди вилоят тадбиркорлар палатаси директори ўринбосари Руслан Куйшинов.

Тадбиркорлар палатаси қишлоқ меҳнаткашларининг мавқейини давлат даражасида ошириш зарур, деб ҳисоблайди. 

Бизга маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фермерлар ўртасида мотивация, дастур ёки келишувлар керак, — дейди Куйшинов.

Шунингдек, палата вазирликдан квоталар сонини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. Айни пайтда фермерлар хорижликларнинг меҳнатидан ноқонуний фойдаланишга мажбур бўляпти. 

Бу эса ишчилар учун ҳам, иш берувчилар учун ҳам қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади