Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги 75-умумтаълим мактаби балансидаги ер участкалари кўп қаватли турар жой биноси қуриш учун ажратилиб, асоссиз равишда бегоналаштирилиб, талон-торож қилингани аниқланди.

Фото: Nasafnews

Фото: Nasafnews

Вилоят прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Nasafnews

Фото: Nasafnews

Терговнинг бориши назоратга олинган.

Мавзуга доир: Самарқандда мактаб балансидаги ерни 10,4 минг долларга сотиб, пулига Gentra олган сохта орган ходими ушланди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди