Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда дарё, сув ресурсларидан фойдаланган ҳолда «яшил» электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) хабар бермоқда.

Фото: «Minenergy.uz»

Фото: «Minenergy.uz»

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда йиллик электр энергияни ишлаб чиқариш умумий қуввати 12,9 ГВтни ташкил этиб, шундан 2,05 минг МВт қисми ёки 15,8 фоизи ГЭСларнинг улушига тўғри келмоқда.

ГЭСлар орқали электр энергия ишлаб чиқаришда бир қатор омиллар (ўртача йиллик сув оқими, деривацион канал сув сарфи, энг юқори ва энг паст ҳарорат, ёғингарчилик) муҳим рол ўйнайди.

Аммо иқлим ўзгариши ва табиий ресурсларни (қор ва ёмғир ёғингарчиликлари) прогноз қилишда ноаниқликлар мавжуд бўлгани сабабли Гидроэнергетика тармоғида барқарор электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда маълум қийинчиликлар кузатилади.

ГЭСларда барқарор электр энергия ишлаб чиқаришни ишончли режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга омилларни аниқлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади мисолида корреляция ва регрессия таҳлили амалга оширилди.

Бошқа омилларга қараганда йиллик ўртача сув оқими электр энергиясини ишлаб чиқаришни прогноз қилишда энг муҳим кўрсаткич эканлиги аниқланди. Яъни электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини аниқроқ режалаштириш бевосита сув оқими омилига боғлиқ бўлади.

Натижада, модель тенгламасидан фойдаланган ҳолда, Чирчиқ дарёсидаги ўртача йиллик сув оқими 1 бирликка кўпайса, бошқа омиллар ўзгармаган ҳолда (ceteris paribus фарази билан), электр энергиясини ишлаб чиқариш 327,6 бирликка ошишини башорат қилиш мумкин.

Фото: ПМТИ

Фото: ПМТИ

Яъни агар сув оқими шартли равишда йиллик 10 млрд метр куб кўрсаткичга яқинлашса, Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади томонидан электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 4,4 млрд кВт∙соатни ташкил этишини прогноз қилиш мумкин.

Иқтисодий тармоқлар учун зарур электр энергия ресурсини режалаштириш бевосита сув оқими ҳажмини прогнозлаштириш имкониятлари ва салоҳиятига боғлиқ. Бу борада илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш мазкур прогнозларни янада аниқроқ қилиш ва ресурс таъминоти билан боғлиқ оптимал қарорларни қабул қилиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига асосан, 2026 йилга бориб мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 10 920 МВтга, жумладан гидроэлектр станциялар ҳажми эса 2 920 МВтга етказилиши кўзда тутилган. «Яшил» электр энергияси ишлаб чиқаришни 25 фоизга етказилиши белгиланган.

Ушбу мақсадли кўрсатгичларга эришиш учун ГЭСлар модернизация қилинмоқда, шунингдек ҳудудлар кесимида ҳар бирининг қуввати 5 МВтгача микро ГЭСларни қуриш бўйича 200 та бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш схемаси тасдиқланди.

ПМТИ тадқиқотида ишлаб чиқилган модель Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскадида электр энергия ишлаб чиқаришни прогнозида деривацион каналдаги сув сарфи, ҳарорат ва ёғингарчилик каби омилларга қараганда дарё сув оқими энг муҳим таъсир этувчи омил эканлигини аниқлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади