Август ойида Россиядан Хитойга кўмир ва табиий газ экспорти тарихий рекордга эришди. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчихонасига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.
Божхона маълумотларига кўра, Хитой ўтган ой Россиядан 409,37 миллион долларлик табиий газ импорт қилди, бу 2017 йилнинг январидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Август ойида Россиядан Хитойга кўмир экспорти ҳам беш йил давомида максимал даражага етди — 8,54 миллион тонна. Июль ойига нисбатан етказиб бериш 15 фоизга, йиллик кўрсаткичларда — 57 фоизга ошди.
Августда Европа Иттифоқининг Россия кўмирига жорий этган эмбаргоси кучга кирди. Айни пайтда мамлакат кўмирининг асосий харидори Хитой, иккинчи ўринда эса Ҳиндистон. CоалМинт агентлиги маълумотларига кўра, Россия кўмирининг мамлакатга импорти август ойида рекорд даражага етди — 2,3 миллион тонна.
Аввалроқ бутун дунё кўмирга қайтаётган бир пайтда, Ўзбекистон ҳам ишлаб чиқаришни ошираётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)