• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ахсикентнинг ўзига қанча сайёҳларни жалб этсак бўлади». Синов муддати берилган Тўрақўрғон ҳокими туризмдаги салоҳият ва имкониятлар ҳақида

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокимига соҳада ўзгаришлар қилиши учун уч ой синов муддати берилди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров билан суҳбатлашиб, танқиддан чиқарилган хулосалар ва келгусидаги режалар ҳақида сўради.

    Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров.

    Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Тўрақўрғон қадим ва табаррук макон, унда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар бор. Ахсикент очиқ осмон остидаги музейининг ўзига қанча сайёҳларни жалб қилса бўлади. Исҳоқхон Ибрат мажмуаси, Хўжакалон Абдулмоний зиёратгоҳи унча-мунча тарихий шаҳарлардаги қадамжолардан қолишмайди. Бундан ташқари, Шаҳанд пашмак ҳолваси, гўжа оши, Хўжанд узумлари ҳам жуда машҳур», — дейди Аҳрорбек Мансуров.

    Ахсикент очиқ осмон остидаги музейи.

    Ахсикент очиқ осмон остидаги музейи.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Туман ҳокимининг айтишича, туризм бўйича янги лойиҳалар қилинган, бироқ ижросига тўлақонли киришилмаган. Энди берилган синов муддати давомида ва ундан кейин ҳам астойдил ишлашга тўғри келади. Бунинг учун туманда жорий йил якуни ва 2023 йил мобайнида туристлар оқимини кўпайтириш бўйича режа-дастур тузиб олинди.

    Ахсикент очиқ осмон остидаги музейи.

    Ахсикент очиқ осмон остидаги музейи.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ушбу дастурга кўра, йил якунига қадар Тўрақўрғоннинг сайёҳлар борадиган манзиллари кўпайтирилади. Меҳмон уйлари сони 40 тага етказилади. Шу йил якунига қадар камида 2 та туристик фирма фаолияти йўлга қўйилади.

    Хўжакалон Абдулмоний зиёратгоҳи.

    Хўжакалон Абдулмоний зиёратгоҳи.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Шаҳанд» сиҳатгоҳининг довруғи бошқа вилоятлар, ҳатто қўшни республикаларга ҳам тарқалган. Бу ерга дам олиш ва саломатлигини тиклаш учун келувчиларни кўпайтириш мақсадида сиҳатгоҳ маъмурияти билан янги даволаш муолажаларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

    «Шаҳанд» сиҳатгоҳи.

    «Шаҳанд» сиҳатгоҳи.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Давлат раҳбари ташриф буюрган Голд Fresh Фруиц масъулияти чекланган жамиятига қарашли интенсив боғларда етиштирилган гилослар жаҳон андозаларига мос. Кейинги йилларда кўчатчиликда ҳам ноанъанавий усулларни жорий этишяпти. Туманда агротуризмни ривожлантиришда уларнинг тажрибаси бизга қўл келади. Тўрақўрғонликлар моҳир чавандоз ва улоқчилар сифатида донг таратишган. ‘Денгиз тулпори‘ мажмуасида улоқ-кўпкари мусобақаларини мунтазам уюштириш, чавандозлар мактабини ташкил этиш, от спорти ёрдамида даволаш — иппотерапияни жорий этиш яхши самара беради деб ўйлайман. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Тўхтагул тумани билан яқиндан алоқа ўрнатганмиз. Ўзаро борди-келдиларимизни кўпайтириш, қўшниларимизга маъқул келадиган турпакетларни таклиф этиш ниятидамиз», — дейди туман ҳокими.

    Тўрақўрғон гилослари.

    Тўрақўрғон гилослари.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Аҳрорбек Мансуровнинг таъкидлашича, Сирдарё соҳилларида дам олиш масканлари ташкил этишга талаб ҳам, таклиф ҳам кўп. 2023 йилда Сирдарё қирғоқларида кемпинглар ташкил этиш бўйича 14 миллиард сўмлик 3 та лойиҳа амалга оширилади. Исҳоқхон Ибрат мажмуасида турли йўналишлардаги тематик фестиваллар уюштирилади. Туманнинг хизмат кўрсатиш жойлари ва хиёбонларда эса бепул Wи-фи зоналарини 100 тага етказиш чоралари кўрилади.

    Сирдарё соҳиллари.

    Сирдарё соҳиллари.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Юқорида келтириб ўтилган ишларни амалга ошириш, белгиланган режаларни бажаришга ҳозирданоқ киришдик. Дастлабки қадам сифатида шу ой якунида ‘Миллий тикланиш‘ партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда туризм салоҳиятини ошириш ва маданий мерос объектларини асраб-авайлашга бағишланган Фарғона водийси миқёсидаги семинар ўтказилади. Октябрь ойида эса Ахсикентда халқаро илмий форумга мезбонлик қиламиз. Унда хорижий давлатларнинг етакчи профессор-олимлари, истиқболли инвесторлари, йирик лойиҳачилар иштирок этиши режалаштирилган. Умуман, шу тарихий объектнинг ўзига йилига 100 минг нафар сайёҳни жалб этиш имкони бор. Бу саъй-ҳаракатлар билан нафақат Тўрақўрғоннинг танилиши, балки туман иқтисодиёти ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшилган бўлади. Президент томонидан қўйилган талабларда ҳам шу мақсад мужассам», — дейди туман ҳокими.

    Тўрақўрғонда кўпкари.

    Тўрақўрғонда кўпкари.
    Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Мавзуга доир: «Туризм учун аслида Косонсойдан жозибали ҳудудни топиш қийин». Имкониятларидан унумли фойдаланмагани учун синов муддати белгиланган Косонсой ҳокимининг хулосалари

    21.09.2022, 21:28   Изоҳ (0)   14365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси меҳнатга лаёқатли ёшда экани маълум қилинди

    21.09.2022, 21:16

    Тошкентда 22 сентябрь куни айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгаради

    21.09.2022, 20:35

    Тошкентда 63 та қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи 50 млн сўм жарима тўлади

    21.09.2022, 20:20

    Ўзбекистон қизилмия етиштириш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

    21.09.2022, 19:40

    Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 46 фоиздан зиёди аёллар — ДТМ

    21.09.2022, 19:01

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Қашқадарё вилояти ҳудудида газ қазиб чиқариш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрг...

    21.09.2022, 19:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.