Тошкент шаҳрида фуқаро йўл ҳаракатига амал қилмагани учун 63 та қоидабузарликка жарима тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, МИБ Олмазор туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бир нафар фуқарога нисбатан бир қатор қарорларига асосан қарздор А.А.дан давлат фойдаси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани сабаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 63 та маъмурий баённомалар тузилган. Улардан 50 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар ундириш белгиланган.
Мазкур қарорлар ижроси таъминланиши мақсадида мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фуқарога тегишли бўлган Cobalt автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида жарималар тўлиқ ундирилган ва ижро иши тамомланган.
Изоҳ (0)