• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия Қуролли кучларида хизмат қилиш учун йиллик шартнома тузган мигрантларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилади

    Москвадаги «Сахарово» миграция бандлик марказида Россия Мудофаа вазирлигига хорижликларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил этишда ёрдам бериш учун инфратузилма йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин маълум қилди.

    Фото: zanevkaorg.ru

    Фото: zanevkaorg.ru

    «Яқин келажакда Москва ҳукумати Россия Мудофаа вазирлигига хорижий фуқароларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил қилишда ёрдам бериш учун Сахаровода тўлиқ инфратузилма яратади», — дейди у. Собяниннинг қўшимча қилишича, шартномаларни тузиш жараёни хорижликлар учун имкон қадар қулай тарзда амалга оширилади.

    Собянин, шунингдек, Давлат думаси қонун қабул қилганини қўшимча қилди, унга кўра, Россия Қуролли кучларида хизмат қилиш учун йиллик шартнома тузган хорижликлар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишлари мумкин.

    Ушбу ўзгариш хорижий ҳарбий хизматчиларга яшаш рухсатномаси олмасдан, шунингдек, яшаш учун рухсатнома олган кундан бошлаб беш йил давомида Россияда доимий яшаш шартисиз мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириш имконини беради.

    Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий шартнома бўйича камида уч йил хизмат қилиш керак эди. Шунингдек, ҳарбий хизматга аскар, денгизчи ҳамда сержант сифатида кираётган хорижлик томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузилиши мумкин бўлган биринчи шартнома муддати ҳам бир йилга қисқартирилади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу воқеалар фонида ўз шахсий фикрларини ёзиб қолдирди.

    Учта ёмон хабар ва, афсуски, уларнинг ҳаммаси бир-бирини тўлдиради.

    Биринчи ёмон хабар. Россия Жиноят кодекси янада ваҳшийлаштириляпти ва энди сафарбарлик, уруш даври, ҳарбий ҳаракатлар қоидалари, оқибатлар келтириб чиқарадиган ўта даҳшатли қамоқ жазолари киритилмоқда. Қутурган принтер лақабли госдума бугуннинг ўзида, федерация кенгаши ҳатто тунда қонунни тасдиқлаши мумкин.

    Иккинчи ёмон хабар. Фас деган топшириқ бўлиши билан рус босқинчилар ва уларнинг итялоқлари босиб олинган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье ҳудудларида 23–27 сентябрь кунлари Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш ҳаракатига тушиб қолишди. На ички, на халқаро қонунларга мувофиқ келадиган бу референдумлар фейк эканини босқинчилар ўзлари ҳам билишини ва асл мақсад бошқа эканини ёдда тутиб туринг.

    Учинчи ёмон хабар. Меҳнат мигрантлари учун қурилган Сахарово марказида хорижликларга Россия армиясига хизматга кириш учун инфратузилма яратилмоқда. Мигрантлар шу ернинг ўзида Россия армиясига қўшилиши мумкин. Бугуннинг ўзида госдума Россия армиясида хизмат қилувчиларга рус фуқаролигини энг осон тартибда беришни таъминловчи қонунни тасдиқлади.

    Шундай қилиб, келаси ҳафта оммавий мобилизация ва мигрантларни армияга тортиш тадбирлари бошланиши эҳтимоли соат сайин ошиб боряпти. Фикрлар мутлақо шахсий, — деб ёзади иқтисодчи блогер.

    Шунингдек, юрист Зарнигор Омониллаева ҳам ушбу жараён юзасидан Telegram-каналида «Эҳтиёт бўлинг!» сарлавҳали пост қолдирди. Унда чет давлатлар армиясига ёлланма аскар сифатида қўшилганлик учун қандай жазолар бор экани Марказий Осиё мамлакатлари мисолида тушунтириб берилган.
    Бирин-кетин очиқланаётган қонунлардаги ўзгаришларга кўра, энди Россия фуқаролигини 1 йилдан ортиқ Россияда ёлланма ҳарбий бўлиб, хизмат қилганларга беришмоқчи. Яъни Россия идораларининг бирортаси таркибида бир йилдан ортиқ хизмат қилсангиз, фуқаролик таклиф қилишмоқда.

    Бу ҳақида қонун Госдумада уч муҳокамадан ўтган. Агар сенат маъқуллаб, президент имзо қўйса, қонун кучга киради. Ҳозирча 20.09.2022 йил ҳолатига кўра кучга киргани йўқ.

    Шу ўринда эслатиб қўймоқчиман:

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Жиноят кодексининг 154.1-моддасига кўра чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, ёлланиш учун ҳам Жиноят кодексининг 154-моддаси бор. Ёлланма аскар бўлганлар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

    Тожикистон Республикаси фуқароси бўлсангиз, Тожикистон Жиноят кодексининг 401.1-моддасига кўра 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига тортиласиз.

    Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддасига кўра 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига тортилади.

    Қозоғистон Жиноят кодексининг 162.1-моддасига кўра Қозоғистон фуқаролари 7 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

    Шунинг учун Сахаровода Москва мери тарафидан эълон қилинган ҳарбий хизматга ёлланиш пунктларини 700 метр наридан айланиб ўтинг, у ерга яқинлашманг. Жудаям хунук ва бошқа давлатларга нисбатан ҳурматсизлик шаклида ташкил этилаётган ушбу пункт бежизга айнан Сахаровода йўлга қўйилмаяпти. Сахаровога оддий мигрантлар келади. Асосан патент учун келади. Уларни алдаш эса осон.

    Ҳали қабул қилинмаган қонун учун аллақачон ёлланма аскарларни расмийлаштирадиган инфратузилмани ташкил этиш очиқдан очиқ урушга тарғибот саналади, — деб ёзади у.

    Тадбиркор Фируз Аллаев ҳам Россия Қуролли кучлари сафига қўшилганлик учун мамлакат фуқаролиги берилиши ҳақидаги хабарларга шахсий муносабатини билдириб ўтди.
    Энди кимда ким Россия армиясига бир йилга ёлланма аскар бўлса, унга муаммосиз Россия фуқаролиги берилади. Бу нима дегани? Бу Украинадаги урушда фойдаланиш учун Марказий Осиёдан келган мигрантларни жалб қилишмоқчи. Россияда патент ололмай қийналиб юрган ишчига фуқаролик қизиқ бўлиши мумкин.

    Лекин Ўзбекистон қонунлари бўйича бошқа давлат армиясига ёлланган шахс 7 йилдан 12 йилгача қамалади. Энди руслар шунчаки шартнома қиласан, захирада турасан, урушга бормайсан, деган алдовлар билан бизникиларни жалб қилиши мумкин. Лекин амалда ёлланган аскар Украинада урушнинг ўчоғига ташланади. У ерда Россия армиясининг аҳволи бўлса жуда оғир.

    Эҳтиёт бўлинг, Россия кетадиган ва кетган яқинларингизни огоҳлантиринг. Россия паспортига қизиқиб, жиноятчига айланишмасин, ҳам ҳаётларини хавф остига қўйишмасин, — дея огоҳликка чақиради Аллаев.

    Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари стратегик алоқа департаменти вакиллари Марказий Осиё аҳолисига мурожаат билан чиққанди. Уларнинг Марказий Осиё аҳолисига қилган мурожаатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисидан уйда қолиб, ўз ватанлари фаровонлиги учун хизмат қилишлари сўралган.
    Ўзбекистон фуқаролари, бошқа буюк туркий халқлар вакиллари, сизлар Россия томонидан Украинага урушга бориб, Путиннинг хоҳиш-истаклари йўлида ўзингизни қурбон қилманг. Уйда қолинг ва мамлакатингизга хизмат қилинг, — дейилган StratCom баёнотида.
    Аввалроқ Украина бош разведка бошқармаси Россия Москва вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Қуролли кучлар сафига жалб этаётгани ҳақида хабар берганди.

    Мавзуга доир:

    • ЛХРда зудлик билан Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш таклиф қилинди
    • ЛХР Россияга қўшилиш бўйича референдумни «бир кунда битадиган иш эмас» деб атади
    • ЛХРдан кейин ДХРда ҳам зудлик билан референдум ўтказиш масаласи кўтарилди

    20.09.2022, 18:27   Изоҳ (1)   17683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 427104938@telegram.org / 21.09.2022, 09:04

      3 - jaxon urush ostonasida turganga oxshaymiz yaqin oylarda dunyo ikkiga ajraladi bu ketish bo'lsa yanada Alloh bilguvchiroq o'zi Asrasin urush balosidan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Африкага экспортни кўпайтириш бўйича Миср билан ҳамкорлик қилади

    20.09.2022, 18:15

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан суҳбатдан сўнг Қирғизистон президенти билан ҳам қўнғироқлашди

    20.09.2022, 17:58

    «Тошкент шаҳрида тирбандлик масаласига охирги 5 йилда катта эътибор қаратилмоқда» – Фурқат Маҳмудхўжаев

    20.09.2022, 17:39

    Владимир Норов ва БМТ вакили Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегияни амалга ошириш масаласини муҳокама қилди

    20.09.2022, 17:26

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазият бўйича гаплашди

    20.09.2022, 16:56

    Тошкентда ижтимоий тармоқ орқали кескин чиқиш қилган имом ноиби ишдан олинди

    20.09.2022, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.