Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида «Реал» 18 сентябрь, якшанба куни «Атлетико» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Родриго Гоэс меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада Федерико Вальверде жамоасининг иккинчи голини урди.
Бунга майдон эгалари 83-дақиқада Марио Эрмосонинг голи билан жавоб қайтарди. Асосий вақт якунланиши арафасида Эрмосо бир неча дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.
Ғалабали сериясини давом эттирган «Реал» 18 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. «Атлетико» (10) 7-поғонадан жой олган.
6-турдан кейин мусобақа жадвали қуйдаги кўринишниолди:
Ла Лига
6-тур баҳслари
18 сентябрь, якшанба
«Атлетико» – «Реал Мадрид» 1:2
Голлар: 0:1 – 18 Родриго, 0:2 – 36 Вальверде, 1:2 – 83 Эрмосо.«Атлетико»: Облак, Витцель, Фелипе, Рейнилду, Лоренте, Карраско (Эрмосо, 72), Коке (Корреа, 73), Кондогбиа (Сауль, 81), де Пауль (Мората, 62), Гризманн, Жоау Феликс (Матеус Куня, 62).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди (Рюдигер, 75), Модрич (Камавинга, 82), Кроос (Асенсио, 86), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 86).
Огоҳлантиришлар: Рейнилду (28), Менди (33), Коке (63), Карвахаль (88), Эрмосо (89).
Четлатиш: Эрмосо (90+1).
Изоҳ (0)