Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош бўлган Боткен вилоятида фавқулодда вазият режими эълон қилинди, деб ёзади «РБК». У ердан икки мамлакат ўртасидаги зиддият туфайли маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Фуқаролар ҳимояси раҳбари, ваколатли шахс Абдикарим Алимбаевнинг 2022 йил 16 сентябрдаги буйруғи асосида Боткен вилояти ҳудудида фавқулодда вазият режими жорий қилинди», — дейилади Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Икки давлат ўртасидаги низо 16 сентябрга ўтар кечаси кескинлашди. Қирғизистон Боткен вилоятининг Боткен ва Лайлак туманларига, шунингдек, Ўш вилояти, Тожикистон эса Сўғд вилоятининг Исфара ва Гафуров туманларига зарбалар берилганини маълум қилди.

17 сентябрь ҳолатига икки мамлакат чегарасидаги вазият кескин бўлиб қолмоқда. Бишкек Боткен вилоятининг Достук ва Паски-Арик қишлоқлари, шунингдек, Ўш вилоятининг Тешик-Тош, Карамик ва Кароол-Добо қишлоқларидаги ҳамда Боткен вилоятининг Торт-Кочо манзилгоҳидаги қирғиз ҳарбийлари ва чегарачилари позициялари тожик ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида хабар берганди.

Душанбе Қирғизистон чегарага қўшимча ҳарбий кучларни жойлаштириб, позицияларини мустаҳкамлаётгани, бу эса «қирғиз ҳарбий хизматчиалри вазиятни беқарорлаштириш учун навбатдаги провокацион ҳаракатларга тайёрланаётганидан дарак бериши»ни қайд этганди.

Қирғизистон 24 киши ҳалок бўлиб, юздан ортиқ одам яраланганини маълум қилганди. Тожикистон қурбонлар ҳақида расмий рақамларни келтириб ўтмади, бироқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирди. Маҳаллий Asia Plus портал манбалари тожикистонлик бир чегарачи ҳалок бўлгани, яна уч нафар ҳарбий яраланганини маълум қилди.

Аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилганидан кейин бир ярим соат ўтиб, Қирғизистон Тожикистон аҳоли пунктларини барча турдаги оғир қурол-яроғлар билан ўққа тутишни қайта бошлаганини маълум қилганди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрга етади. Бироқ мамлакатлар СССР тарқалиб кетганидан кейин ҳалигача уни демаркация қилиш бўйича жараёнларни якунлагани йўқ — уларда 970 километр чегаранинг 460 километри бўйича келишувлар йўқ. Шу сабабли улар вақти-вақти билан қайсидир ҳудуд бўйича ўз норозиликларини ифодалаб туради, маҳаллий аҳоли зиддиятларга киришади.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада вазият 14 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Қирғизистон томони Тожикистон чегарачилари мамлакатнинг Боткен туманига бостириб кирганини, тожик томони эса Исфара туманида чегарачилар ўққа тутилганини маълум қилди.

Чегарада шиддатли жанглар 16 сентябрга ўтар кечаси юз берди. Шу куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олди, бироқ сал кейинроқ томонлар бир-бирини битимни бузишда айблади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар