Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) Ҳакамлар қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, қатор ҳакамлар жазога тортилди.
Шавкат Насибуллаевнинг Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида кечган «Сўғдиёна» — «Қизилқум» учрашувидаги (1:1, пенальтилар — 4:3) ҳаракатлари қониқарсиз баҳоланган. Ҳакам шу боис тўртта ўйинга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган.
Шунингдек, мазкур учрашувда захира ҳаками вазифасини ўтаган Равшан Абдувоҳидов учта ўйинга четлатилган ва жаримага тортилган.
«Насаф» ва «Локомотив» ўртасидаги кубок чорак финали ўйинида (1:0) ишлаган ҳакамлар ҳам санкцияга учраган. Учрашув бош ҳаками Ғайрат Жўраев учта ўйинга четлатилган ҳамда унга нисбатан жарима қўлланилган. Унинг ёрдамчилари эса огоҳлантириш олган ва жаримага тортилган.
Суперлига доирасидаги «Бунёдкор» — «Нефтчи» учрашуви (1:2) бош ҳаками Азиз Асимов огоҳлантириш олган. Мазкур ўйин ёрдамчи ҳаками Артём Калинин эса иккита ўйинга четлатилиб, жаримага тортилган.
Дисквалификациялар Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари учун амал қилади.
Изоҳ (0)