Карло Анчелотти қўл остидаги «Реал» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида «Лейпциг»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Италиялик мутахассис ушбу мусобақадаги 100-ғалабасини қўлга киритди.
Анчелотти бу борада фақатгина «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсондан ортда қолмоқда. Шотландиялик мутахассис мусобақада 102 та ўйинда ғалаба қозонган.
Анчелоти «Реал» бошқарувидаги ўйинлар сони (183) бўйича Луис Моловнига тенглашиб олди. Улардан олдинда Лео Бенҳаккер (197), Висенте дел Боске (246), Зинедин Зидан (263) ва Мигел Мунёс (605) каби мутахассислар бормоқда.
Изоҳ (0)