«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турида «Маккаби»га қарши кечган баҳсда (3:1) гол уришга муваффақ бўлди.
23 ёшли Килиан ЕЧЛда кетма-кет олтита ўйинда гол урган илк француз футболчисига айланди. Бу оралиқда футболчи 8 та тўп киритишга эришди.
Бу Мбаппе учун «ПСЖ» сафида мазкур мусобақа доирасидаги 30-гол бўлди. Килиан бу борада Эдинсон Каванининг рекордини такрорлади.
ЕЧЛда «ПСЖ» сафида энг кўп гол урган футболчилар рейтингида кейинги ўринларда Неймар ва Златан Ибраҳимович (20 тадан гол) бормоқда.
Изоҳ (0)