Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш режимини бекор қилди. Тегишли фармонни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 13 сентябрь куни имзолади, деб хабар беради Atavatan-Turkmaniston.

Қарор нусхаси Туркия расмий нашрларида чоп этилди

Қарор нусхаси Туркия расмий нашрларида чоп этилди
Фото: Скриншот

Фармон Туркия ҳукуматининг 2007 йил 19 июлдаги қарорини бекор қилади, унга мувофиқ Туркманистон фуқаролари Туркияда 30 кунгача туристик мақсадларда визасиз қолиши мумкин эди.

Аввалроқ Туркманистон ҳукумати ўз фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилиш сўрови билан Туркияга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу сўров мақсадини Туркманистон фуқароларининг Туркия республикасида бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда жорий этиш билан изоҳлаган.

Туркия томонидан Туркманистон фуқаролари учун виза режими жорий этилиши халқаро ҳаво қатнови қисман очилгандан сўнг у ерга пул ишлаш учун бормоқчи бўлган юз минглаб туркман муҳожирлари ва мамлакатнинг минглаб аҳолисига таъсир қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар