Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Финляндия бош вазири Санна Мариннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи энергия таъминоти бўйича Россиянинг шантажи ва яқинлашиб келаётган «узоқ қиш»дан омон қолади. Бироқ иттифоқ бирлик, қатъият ва жасоратни сақлаб қолган тақдирдагина буни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Фото: Euronews

Фото: Euronews
Россия бизга эътироз билдириши, шантаж қилиши ва таҳдид қилиши мумкин, аммо биз таслим бўлмаймиз.

Россиянинг ҳаракатлари Ғарбни ҳар қачонгидан-да кўпроқ бирлаштирди, Россия эса ҳар қачонгидан ҳам ёлғиз.

Украина бизнинг ёрдамимиз билан урушда ғалаба қозонади. Бошқа муқобил йўқ. Бизнинг қалбимизда украиналиклар аллақачон ғалаба қозонган.

Санна Марин, Финляндия бош вазири

Шунингдек, Марин ўз нутқида Европа Иттифоқи дуч келаётган муаммолар, жумладан, Украина уруши, ошиб бораётган энергетика инқирози, инфляция, тобора кучайиб бораётган рецессия, табиий офатлар ҳақида ҳам сўз юритган.

Бош вазирнинг айтишича, Европа Иттифоқининг энг катта кучи ва инқирозлардан чиқишнинг ягона йўли  — 27 та аъзо давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва бирликдир.

Ўз уруши билан Россия ўз иқтисодиётини ва келажагини бузмоқда. Россия бизнинг ишончимизни синдирди. Уруш қачондир тугаган тақдирда ҳам бизнинг ишончимиз узоқ вақт тикланмайди.
Сўнгги ҳафталарда Финляндия Россия фуқаролари учун визаларни тақиқлашни талаб қилди. Чунки мамлакат Россия билан 1300 километр узунликдаги қуруқлик чегарасига эга бўлиб, россияликларнинг Европа Иттифоқига кирувчи кам сонли ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Мариннинг фикрича, Европа Иттифоқи Москвага бундан ҳам кучлироқ санкциялар қўллашга тайёр бўлиши керак.

Санкциялар оддий россияликларнинг кундалик ҳаётида акс этиши керак. Россия Украинада тинч аҳолини ўлдирар экан, россиялик сайёҳлар Европада бемалол саёҳат қилишлари умуман тўғри эмас.
Марин ўз нутқи давомида Украина халқининг «жасур ва бўйсунмас» характерини қайта-қайта мақтаб, энергетика инқирози оғирлиги остида блокнинг Украинани қўллаб-қувватлаши барбод бўлмаслиги кераклигини айтди.

Финляндия бош вазири сўнгги ойлардаги воқеалар ҳақида фикр юритар экан, Европа Иттифоқи Россия ёқилғиларига қаттиқ боғлиқлиги учун «катта нарх» тўлаётганини айтди ва буни ўтмишдаги геосиёсий хатолар билан изоҳлади.

Россияга нисбатан жуда содда бўлганимизни тан олишимиз керак ва Россия фаолияти ҳақидаги тахминларимизни нотўғри ғоялар асосида қурганмиз.

Болтиқбўйи давлатлари ва Польша, шунингдек, советлар ҳукмронлиги остида яшаган дўстларимизни диққат билан кузатишимиз керак эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар