Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) маълумотларига кўра, август ойида глобал нефть етказиб бериш суткалик 101,3 миллион баррелга етди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Шундай қилиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кетма-кет учинчи ой ўсиб бормоқда, аммо агентлик прогнозларига кўра, 2022 йил охирида ишлаб чиқариш ўсиш суръати секинлашади.

Ливияда кучли тикланиш, Саудия Арабистони ва БААдаги ўсишнинг пасайиши Нигерия, Қозоғистон ва Россиядаги йўқотишларни қоплади. Августдан декабргача ўсиш секинлашиши ва кунига атиги 280 минг баррелга ошиб, 101,6 миллион баррелга етиши прогноз қилинмоқда, — дейилади IEA ҳисоботида.

Август ойида IEA 2022 йилда глобал нефть талаби прогнозини пандемиядан олдинги даражага 380 минг баррелга оширганди.

Eurostat маълумотларига кўра, Россиядан Европа импортининг ўсиши 78,9 фоизни ташкил этди, бу Россияни экспорт ҳажми бўйича ЕИ учун ресурснинг учинчи етказиб берувчисига айлантирди.

Аввалроқ АҚШнинг нефть захиралари 1984 йилдан бери энг паст даражага тушгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар