«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтди.
Май ойининг охирида 40 ёшли ҳужумчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Златан камида 3-4 ой майдонга туша олмайди.
Майдонга қайтиши ҳақидаАлбатта, сиз буни кўрасиз. Қайтганимдан сўнг мени эшитишади, бунга ишонинг. Буни шаҳд билан бажараман.
Фаолиятини якунлаши ҳақида
Ўзимдан кучли футболчини кўрсам, шундагина фаолиятимни якунлайман. Лекин ҳозирча уни кўрмадим.
Жорий мавсум Скудетто учун кураш ҳақида
Ҳа, биз ўтган йилгидан ҳам кучлироқ бўлдик.
Умуман олганда яхшироқ жамоага айландик, чемпионликдан сўнг ёзги трансфер ойнасида янада мустаҳкамроқ бўлдик ва энди захира ўриндиғида кўпроқ вариантларимиз бор.
«Милан» менга ёқадими? Жавоби аниқ. Агар менга ёқмаганда, бу ерда бўлмасдим.
Кетеларе ҳақида
Де Кетеларе — уни топ футболчи деб ҳисоблайман. Шунчаки унга ўсиши учун вақт бериш керак.
Златан Ибраҳимович, «Милан» ҳужумчиси
Изоҳ (0)