Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси 1 августдан 31 августга қадар метрополитендан фойдаланган йўловчилар тўғрисида маълумот берди.

Инфографика: «Тошкент метрополитени»

Инфографика: «Тошкент метрополитени»

Қайд этилишича, бир ойда метродан умумий ҳисобда 8 миллион 824 минг 145 нафар йўловчи фойдаланган.

Энг кўп фойдаланилган йўналиш — «Чилонзор» йўли. Бу йўналишдан қолган 3 тасини («Ўзбекистон», «Юнусобод», «Ер усти ҳалқа йўли») қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўп одам фойдаланган — 5 миллион 112 минг 174 нафар.

Тошкент метрополитенидан фойдаланиш йўналишлар кесимида:

  • «Чилонзор» йўналиши — 5 112 174;
  • «Ўзбекистон» йўналиши — 2 213 705;
  • «Юнусобод» йўналиши — 954 958;
  • «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши — 543 308.

Изоҳ
Асосий янгиликлар