Россиянинг Нижний Новгород вилоятида 48 ёшли хоккейчи ҳаваскорлар хоккей лигаси ўйинида вафот этди.
Фожиа 11 сентябрь куни Кстово шаҳридаги «Волжский берег» спорт мажмуасида бўлиб ўтган «Гармония» ва «Криоген» клублари ўртасидаги баҳсда юз берган.
«Гармония» ҳимоячиси Константин Моруга ўйиннинг 13-дақиқасида муз устига ҳушсиз ҳолда йиқилган. Ижтимоий тармоқларга фақатгина ўйин тўхтаб, шифокорлар муз устига югурган пайтдаги воқеалар тарқарган. Муз устида ётган хоккейчининг юраги массаж қилинган, бироқ уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Кейинроқ Нижний Новгород хоккей федерацияси ўйинчининг юрак тўхташи оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)