Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Олимпик» клуби устози Темур Кападзе Суперлигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Кападзе қўл остидаги «олимпиячилар» ўтган ойдаги 4 та ўйинда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. Тўплар нисбати эса 8:2 ни ташкил қилди.

Энг яхши мураббий номи учун Темурга Даврон Файзиев («Қўқон-1912») ва Самвел Бабаян («Навбаҳор») рақобатчи бўлганди.

Кападзе июнь (июль) ойида ҳам ушбу номга лойиқ кўрилганди.

Апрелда Миржалол Қосимов («ОКМК»), май ойида эса Рўзиқул Бердиев («Насаф») энг яхши мураббий деб топилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар