Тошкентнинг Миробод туманида 11 ёшли бола оёғи темир панжарага тиқилиб қолди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг Ҳамал кўчасидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи тушиб кетиб, қисилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат 8 сентябрь куни соат 18:25 да келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.
Шундай ҳолат Гулистон шаҳрида ҳам кузатилганди. Қутқарувчилар ариқ панжарасига тиқилиб қолган 11 ёшли боланинг оёғини чиқариб олганди.