Ўзбекистонда 9 сентябрь куни икки марта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Тошкент вақти билан соат 01:29 да Қирғизистонда содир бўлган 4,6 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилган:
- Бекобод шаҳрида — 2-3 балл,
- Ширин шаҳрида — 2-3 балл,
- Бекобод туманида — 2 балл,
- Янгиобод туманида — 2 балл,
- Боёвут туманида — 2 балл.
Соат 02:00 да эса Андижон вилояти, Асака туманида 3,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилган.
Унинг сезилиш кучи:
- Асака туманида — 2 балл,
- Шаҳрихон туманида —2 балл,
- Марҳамат туманида —2 балл,
- Қува туманида — 2 балл.
Сўнгги марта 31 август куни Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилганди.