• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Теҳронда «Қора жума», доғистонликлар қасоси — Москвадаги кўп қаватли уйда теракт, Техасдаги шаҳарни яксон қилган довул. Кун хронологиясида 8 сентябрь

    8 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Теҳронда подшоҳга қарши намойишларнинг бошланиши — «Қора жума», Москвадаги кўп қаватли уйда содир этилган теракт ва Техасдаги бутун бошли шаҳарни яксон қилиб юборган табиий офатга оид фактлар ўрин олган.

    «Қора жума» — Теҳронда подшоҳга қарши намойишларнинг бошланиши

    Бундан 44 йил олдин Эронда подшоҳга қарши бошланган норозиликлар ислом инқилобини юзага келтириб, нафақат мамлакат, балки бутун дунёдаги нефть-газ саноатини тубдан ўзгартириб юборган эди.

    «Барқарорлик ороли»

    ХХ асрнинг 70 йилларида Эрон «капиталистик иқтисодиёт ютуқлари кўргазмаси» унвонига ҳақли равишда даъво қилиши мумкин эди. Аграр ислоҳот, кўп миллиардлик Америка инвестицияси ва нефть қазиб олишнинг жадал ўсиши (1977 йилда 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган) мамлакатни иқтисодиётнинг барча асосий кўрсаткичлари бўйича минтақадаги етакчига айлантирган. Шу сабабли подшоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий «Эрон тез орада дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга бешта давлати қаторига киради», деганди.

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Бироқ тезкор модернизациянинг ўзига яраша салбий тарафи ҳам бор эди. Эрон учун ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги беқарорлик хавф туғдира бошлади. Нефть даромадлари импорт технологияларига, истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларига қарамликни юзага келтирди. Ўз навбатида, импорт товарларининг оқими мамлакатдаги кўплаб кичик ва ўрта бизнесларни банкрот қилиб, шундоқ ҳам қийин аҳволда бўлган ижтимоий вазиятни оғирлаштирди.

    Нефть ва газ саноати давлат хазинасининг тўртдан уч қисмини ташкил этган бўлса-да, мамлакат иқтисодиётида худди бир аср олдингидек анъанавий ҳунармандчилик, гиламдўзлик ва кичик қишлоқ хўжалиги ҳамон устунлик қиларди. Ёнилғи саноати Эроннинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг ярим фоизини иш билан таъминлар эди холос. Эронликларнинг учдан икки қисми саводсиз ва ёлланма ишлар билан шуғулланишга мажбур бўларди. Шу сабабли Эронда ижтимоий «портлаш»нинг юзага келиши табиий эди.

    1977 йилнинг охирида Эрон подшоҳи шарафига қадаҳ кўтарган АҚШ президенти Жимми Картер Эронни «тартибсиз денгиздаги барқарорлик ороли» деб таърифлаганди. Орадан ярим йил ўтгач, «оролда» тартибсизлик тўлқинлари юзага кела бошлади. Инқироз Қум шаҳридаги шиалар мадрасасидаги талабалар намойишидан бошланди. Ҳукумат митингчиларни тарқатиб юборди, дастлабки ҳалок бўлганлар ва яралангалар пайдо бўлди. Орадан 40 кун ўтгач — шиаларнинг мотам маросими якунлангач, ҳалок бўлганлар хотирасига ўтказилган намойишга янада кўпроқ одам чиқди. Намойишлар яна қурол қўлланилган ҳолда тарқатилди, бироқ ҳукуматга қарши чиқишлар қўрқинчли даражада тез-тез такрорлана бошлади. Энг кулминацион нуқтаси 8 сентябрь — «қора жума»га тўғри келди, ўшанда Теҳронда намойишларни тарқатиш жараёнида 64 киши ҳалок бўлган.

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Подшоҳнинг қулаши

    1978 йилнинг октябрида Эрон иш ташлаш эълон қилган 40 мингдан ортиқ нефтчилар сабаб фалаж ҳолатга келиб қолди. Намойишчиларнинг талаблари турлича — 50 фоизли инфляция сабаб маошларни оширишдан тортиб, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва сиёсий маҳбусларни озод этишгача. Ҳукумат муросага боришга мажбур бўлади: 3 мингга яқин маҳбус қамоқдан озод этилади, давлат корхоналаридаги ишчиларнинг маошлари сезиларли даражада оширилади. Умуман олганда, ушбу устамаларни ҳеч ким кўрмаган, чунки Молия вазирлиги ходимлари иш ташлашни тўхтатишдан бош тортган.

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Бунинг фонида миллатчилик ва диний муросасизликнинг кучли ўсиши кузатилган. 23 декабрь куни Ахваз шаҳрида радикаллар Америкага қарашли Техаcо нефть гигантининг икки нафар ишчисини ўлдирган, шундан кейин экспатларнинг оммавий эвакуацияси бошланган. Эрон ўзининг нефть ва газ саноати учун муҳим бўлган кадрларни йўқотиши қатор лойиҳаларнинг тўхтаб қолишига олиб келган — Эронда нефть қазиб олиш суткасига ярим миллион баррелга қадар тушиб кетган (1951 йилдаги даража). Мамлакат кунига 60 миллион доллар йўқотган.

    1979 йилнинг 16 январида подшоҳ мамлакатдаги инқилоб тўлқинлари сабаб хорижга чиқиб этган, икки ҳафтадан кейин эса Теҳронга Франциядан Оятуллоҳ Ҳоманаий қайтиб келган. 11 февралга келиб подшод режимининг қолдиқлари йўқ қилинган. Янги ҳукуматнинг биринчи вазифаларидан бири нефть қазиб чиқаришни ва экспорт қилишни қайта тиклаш бўлган, аммо кутилмаганда эронлик нефтчилар диний етакчилар ортидан сўзсиз эргашишга рози эмаслиги маълум бўлади. Мамлакат нефть ва газ саноати ишчилари орасида сўлчилар ҳам бўлиб, бир неча минг нефтчи коммунистик партия аъзолигида бўлган. Шунинг учун янги ҳукуматнинг нефть қазиб чиқаришни зудлик билан қайта тиклаш буйруғидан кейин февраль ўрталарида ишга нефтчиларнинг чорак қисмидан бироз кўроғи чиққан холос.

    Нарх-навонинг ўзгариши

    1978 йилда Эрон дунёдаги энг йирик нефть қазиб чиқарувчилар тўртлигига кирган бўлса, Саудия Арабистонидан кейинги энг катта нефть экспортчиси бўлган: мамлакатда ҳар куни 6 миллион баррельдан ортиқ нефть қазиб чиқарилган, унинг 5 миллиони жаҳон бозорига чиқарилган. Ислом инқилоби ушбу мақомга барҳам берган — 1979 йилнинг баҳорида Эрон ўзининг хориждаги шерикларига нефть етказиб беришни сезиларли даражада камайтирган.

    Табиийки жаҳон нефть бозори бу вақт давомида чуқур силкинишларни бошдан ўтказган — нефть баррелининг нархи 25 долларгача кўтарилган, бу олдинроқ ОПЕК томонидан ўрнатилган нархдан икки баробар қиммат эди. Аммо бу охири эмасди. 1979 йилнинг 4 ноябрида бир гуруҳ эронлик талабалар АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасини эгаллаб, 52 нафар америкаликни асирга олган. 12 ноябрда президент Картер Қўшма Штатлардан Эрондан импортни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилишини эълон қилган. 16 ноябрь куни Ҳоманаийнинг буйруғига кўра Америка нефть компаниялари билан барча алоқалар узилган. Нефть нархи тезда ошиб кетган — 1980 йилнинг апрелида бир баррель нефть 40 долларга чиққан (ҳозирги ҳисоб-китобларга бу тахминан 120 доллар демак).

    Эрон инқирози Совет Иттифоқига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. 1970 йилда СССР «Мингазпром»и Эронда биринчи экспорт газ қувурини қуриб, у орқали Кавказорти республикаларига ҳар йили 10 миллиард кубометр газ етказиб келган. Ислом инқилобидан кейин Эрон ҳукумати Москвага газ учун янги нархларни белгилайди. СССР ҳукумати дарҳол рад жавобини бергач, «зангори олов»ни етказиб бериш тўхтатилади.

    Муқаддас мудофаа

    Шу билан бирга, ўша вақтда Эроннинг энг катта душман АҚШ ва СССР, ҳаттоки Исроил ҳам эмас, балки қўшни Ироқ бўлиб чиқади. Инқилобий ўзгаришлар сабаб Эрон армияси тўрт баробарга қисқариб кетади — 180 минг нафаргача ва Ироқ етакчиси Саддам Ҳусайн қўшни давлатнинг кучсизланганидан фойдаланиб қолишга қарор қилади. Бунга Ироқ ва Эрон етакчиларининг шахсий адовати, шунингдек, базавий диний-идеологик қарама-қаршиликлар ҳам қўшилади — Ҳоманаий шиа бўлса, Саддам сунъий эди. Бундан ташқари, Саддам минтақада етакчиликка даъвогарлик ҳам қиларди.

    Ироқдаги курдларнинг исёнга чорлови, давлат арбобларига уюштирилган бир нечта суиқасдлар, бир неча ой бери чегарада давом этаётган отишламардан кейин 1980 йилнинг 17 сентябрида Саддам Ҳусайн Ироқ парламенти минбаридан туриб, 1975 йилда имзоланган Бағдод тинчлик битимини намойишкорона йиртиб ташлайди, 5 кундан кейин эса Эронга қарши фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланади.

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Эронда ушбу можаро «Муқаддас мудофаа» деб аталган. Урушга расман нефть ва газга бой бўлган Шатт ал-Араб дарёсидан ўтувчи чегара борасидаги келишмовчилик сабаб сифатида кўрсатилган. Ироқ иккита йирик Эрон порти ва саноат маркази жойлашган дарёнинг шарқий қирғоғини қўлга киритишни хоҳлаган.

    Мужоҳидлар инқилоб қўриқчиларига қарши

    Узоқ йиллар давом этган урушга Ироққа СССР, Франция, Хитой, Чехословакия, Польша, Бразилия ва Миср қурол етказиб берган бўлса, АҚШ яширин равишда Эронни қурол-яроғ билан таъминлаб турган. 1986 йилнинг охирида АҚШ «Ирангейт» номи билан машҳурликка эришга йирик сиёсий можаро юзага келган — Оқ уй администрациясининг юқори мартабалари қатор амалдорлари Эронга нисбатан қўлланилган қурол-яроғ эмбаргосига қарамай, Hawk ренит ракеталарини етказиб бергани маълум бўлган.

    1988 йилнинг 26 июлида чўзилиб кетган урушнинг сўнгги тўқнашуви содир бўлган — Эроннин Кирманшоҳ шаҳри мудофааси. Шаҳарга «Эрон халқ мужоҳидлари ташкилоти» гуруҳи ҳужум уюштирган бўлиб, уларга  Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг бўлинмаси қаршилик кўрсатган. Якун — «жанговар дурранг». 1988 йилнинг 20 августида БМТ талабига мувофиқ Эрон ва Ироқ ярашув имзолаб, урушгача бўлган геосиёсий «кво-мақомини» тиклайди. Иккала тарафдан ҳам ярим миллион инсон ҳалок бўлган, Ироққа етказилган иқтисодий зарар 350 миллиард долларга, Эронники эса 500 миллиард долларга баҳоланган.

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Фото: «Нефтьianka.ru»

    Катта йўқотишларга қарамай, иқтисодий коллапсдан чиқиб олиш Ироқдан кўра Эронга осон кечган — уруш якунлангач, мамлакатда нефть қазиб чиқариш суткасига 4 миллион баррелга етган. Саддам эса бошқа йўлдан юради — урушдан икки йил ўтиб, у Кувайтга ҳужум бошлаган.

    «Даҳшатли манзара»: террорчилар Москвадаги уйни қандай портлатган эди?

    1999 йилнинг 8 сентябрь куни соат 23:58 да Москва даҳшатли терактдан ларзага келди: Гурянов кўчаси жойлашган 19-сонли тўққиз қаватли турар жой биносида кучли портлаш содир бўлди — иккита подъезд бутунлай йўқ қилинди. Портлаш тўлқини том маънода уйни иккига бўлиб юборди ва юзлаб одамлар вайроналар остида қолди. Фожиа оқибатида 100 киши ҳалок бўлди ва яна 690 киши жароҳат олди. Кейинроқ тергов портлаш террорчиларнинг пухта режаси асосида амалга оширилганини аниқлади.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Фожиа жойи қўрқинчли аҳволда эди. Уйнинг икки четигина омон қолган, ўрта қисми эса пичоқ билан кесиб олингандек. Одамлар ҳам вайроналар остида», — дейди воқеа гувоҳларидан бири.

    Портлаш оқибатида қурбон бўлган ва жароҳат олганларнинг аксарияти Ленин комсомоли номидаги автомобиль заводининг ишчи ҳамда хизматчиларининг оила аъзолари эди. Бундан ташқари, портлаш тўлқини шу қадар кучли бўлганидан, қўшни турган 17-сонли турар жой биноси конструкциясига ҳам шикаст етказган. Ярим километр радиусдаги барча уйларнинг ойналари синиб кетган.

    «Портлаш шу қадар кучли эдики, темир-бетон плита бўлаги қўшни уйга етиб бориб, унинг деворини тешиб ўтган. Қўшни уйда ҳам жиддий шикаст кузатилган ва қурбонлар бўлган. Уй бўлаклари Москва дарёси томон учиб бориб, дарахтларни қўпориб юборган», — дейди ўш вақтда ИИБ инспектори бўлган Виктор Воротилов.

    Гуряновдаги портлаш тўғрисидаги хабар Россия ФВВга 9 сентябрь куни соат 00:10 да келиб тушган. Орадан уч дақиқа ўтгач фавқулодда ҳолат жойига қутқарувчилар етиб борган. Шундан кейин бир неча кун давомида қутқарув ишлари бир дақиқага ҳам тўхтамаган — воқеа жойида 40 та ўт ўчириш ҳисоби ва 60 та тез ёрдам бригадаси, шунингдек, Москва шаҳри ва Москва вилояти қидирув-қутқарув отрядларининг 400 нафар ходими иш олиб борган. Бундан ташқари, жабрланганлар ёрдам кўрсатиш учун мобил госпитал ташкил этилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Омон қолганларнинг катта қисми 5 ва 6-подъездда истиқомат қилувчилар бўлган — улар ҳам турли жароҳатларни олган. Қулаб тушган подъезднинг юқори қаватида ота-онаси билан яшаган бир бола мўъжиза туфайли тирик қолган.

    «Тасаввур қилинг: қулаган уй, тепасида панел осилиб турибди, унда каравон, каравотда эса омон қолган бола. Уни эрталабга яқин, чанглар бироз босилгач пайқаб қолишди. Ўт ўчирувчилар крани ёрдамида тушириб олинган бола, шифохонага юборилди. У ердан етим қолган бошқа болалар каби қариндошлари олиб кетишди», — дейди гувоҳлардан бири. Боланинг қўшни хонада бўлган ота-онаси ҳалок бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Фавқулодда ҳолат юз берганидан бир кун ўтгач, органлар бу террорчилик акти деган версияни илгари сурган. Россия ФХХ экспертизаси натижаларига кўра, террочилар портловчи модда сифатида 2 тоннадан ортиқ гексогендан фойдаланган. У қопларга солинган ҳолда 19-уйнинг биринчи қаватида ижарага олинган нотурар жойга жойлаштирилган.

    Кейинроқ «Интерфакс» агентлигига қўнғироқ қилган эркак Москвадаги турар жой биносининг портлаши Доғистон ҳудудида ўтказилган жанговар ҳаракатлар учун қасос эканини айтган. У ўзини «Доғистон озодлик конфедерацияси» террорчилик гуруҳи аъзоси сифатида таништирган.

    Шу куннинг ўзида терговчилар Гуряновдаги нотурар жойни ким ижарага олганини аниқлаган. Мухит Лайпанов исмли эркакнинг фотороботи бутун федерал телеканаллар орқали тарқатилган. Кейинчалик у Кашира шоссесидаги 6-сонли уйнинг ертўласини ҳам ижарга олгани маълум бўлади — 13 сентябрь куни у ерда ҳам яна бир теракт юз берган. Яна уч кундан сўнг, Ростов вилоятининг Волгодонск шарида жойлашган 35-сонли уйда ҳам портлаш амалга оширилган. Уччала ҳолатда ҳам портловчи моддалар таркиби бир хил бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    2003 йилнинг апрелида Россия Бош прокуратурас Москва ва Волгодонск шаҳарларидаги теракт бўйича жиноят ишини якунлаган. Тергов маълумотларга кўра, теракт Амир Ал-Хаттоб ва Абу Умар томонидан бевосита ташкиллаштирилган — айнан улар жиноий гуруҳ тузиб, 14 тоннадан ортиқ қўлбола портловчи моддаларни тайёрлаган. Улар қопларга жойланиб, Москва ва Волгодонскка шакар ҳамда картошка кўринишида йўналтирилган.

    Тергочиларнинг аниқлашича, Москвада жами тўртта теракт амалга ошириш режалаштирилган — Гурянов кўчасида, Кашира шоссеси, Борисов кўли ва Краснодар кўчасида. Ҳуқуқ-тартибор органлари охирги иккитасинининг олдини олишга муваффақ бўлган.

    Охир-оқибат Амир Ал-Ҳаттоб ва Абу Умар терактни тайёрлашда иштирок этган бошқа етти киши каби Россия махсус кучлари томонидан Чеченистон, Грузия ва Ингушетия ҳудудларида ўлдирилган. Яна икки нафар террорчи 2004 йилнинг январида умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1999 йилнинг сентябрь ойидаги фожиадан кейин портлаган уйда яшаган барча янги хонадонларга кўчирилган. Бинонинг омон қолган қисми портлатувчи техникалар ёрдамида бузиб ташланган. Яқин атрофдаги зарар етган уйлар ҳам давлат ҳисобидан таъмирлагнан.

    1999 йилнинг 13 сентябри Россияда теракт қурбонлари хотирасига миллий мотам куни сифатида эълон қилинган. 2000 йилда Гурянов кўчасига ибодатхона кўринишидаги бронза монумент ўрнатилган.

    Техасдаги бутун бошли шаҳарни яксон қилган довул

    Галвестон довули — 1900 йилнинг 8 сентябрида Техаснинг Галвестон шаҳрига ёпирилган. Шамол тезлиги соатига 214 километрга етган бўлиб, бу Саффир-Симпсон довуллар шкаласи бўйича 4-тоифага киради.

    Довул вақтида Галвестоннинг энг юқори нуқтаси денгиз сатҳидан атиги 2,7 метр баландликда бўлган. Тиббий офат баландлиги 4,6 метрга етадиган кучли бўронни юзага келтириб, бутун оролни сув остида қолдирган. Тўлқинлари биноларни пойдеворинида парчалаб ташлаган. 3,6 мингдан ортиқ уй вайрон бўлиб, қирғоқ бўйи чиқиндиларга тўлиб кетган. Странд туманида омон қолган кам сонли бинолар ҳозирда туристик аҳамиятга эга масканларга айлантирилган.

    Фото: Эcоиндустрй

    Фото: Эcоиндустрй

    Ўша вақтда шамолнинг қайд этилган максимал тезлиги соатига 160 километр бўлган, бироқ кўп ўтмай довул об-ҳаво бюросида жойлашган анемометрни бинодан улоқтириб юборган. Бўроннинг асосий кучи кечки соат 20:00 ларга тўғри келган. Шамолнинг максимал тезлиги соатига 190 километрга чиққан, кейинроқ у Саффир—Симпсон шкаласи бўйича 4-тоифага киритилган. Ҳаво босими 723,4 миллиметр симоб устунини ташкил этган — бу ўша вақтда жуда кам бўлганидан хатó ҳисобланган. Довулдан кейинги ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат марказидаги босим 698,2 миллиметр симоб устунига етган, аммо ҳам кейинроқ 701,8 миллиметрга қадар ўзгартирилган.

    Материк билан боғлаб турувчи кўприклар яксон бўлгани боис Шаҳар билан телеграф алоқалари узилган. 9 сентябрь соат 11:00 да Галвенстон бандаргоҳида омон қолган кемалардан бири — Пҳерабе шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Тексас-Сити шаҳрига қадар сузиб борган. Бандаргоҳда олти киши бўлган, улар 10 сентябрь куни кечки соат 03:00 да Хьюстон телеграф станциясига етиб бориб, Техас губернатори Жозеф Сеерс ва АҚШ президенти Уильям Маккинлига қисқа хабар юборган: «Галвестон мери ва Фуқаролик қўмитаси томонидан сизга Галвестон шаҳри вайрон бўлгани ҳақида хабардор қилишим топширилди». Хабарчилар 500 киши вафот этганини маълум қилган; бу ўшанда ошириб кўрсатишдек қабул қилинган.

    Фото: Эcоиндустрй

    Фото: Эcоиндустрй

    Хьюстон аҳолиси содир бўлган довулни эшитган ва ёрдам кўрсатишга тайёрланган. Зудлик билан темир йўл ва денгиз орқали ишчилар юборилган. Қутқарувчилар бутунлай вайрон бўлган шаҳарга дуч келган. 8 минг киши — орол аҳолисининг 20 фоизи табиий офат қурбонига айланган дея тахмин қилинган. Ҳалок бўлганлар сони 6—12 минг оралиғида ҳисобланган. Одамларнинг аксарияти чўкиб кетган ёки ўз уйларининг вайроналари остида қолган. Кўпчилик довулнинг ўзидан омон қолган бўлса, бир неча кун давомида вайроналар остида қолиб кетиб вафот этган. Қутқарувчилар уларнинг чинқириқларини мунтазам эшитиб турган ва имкон қадар ёрдам кўрсатган. 30 мингга яқин одам бошпанасидан айрилган.

    Ҳалок бўлганлар сонининг кўплиги боис уларнинг жасадини денгизга ташлашга қарор қилинган, бироқ оқим жасадларни қирғоққа чиқариб ташлайверган. Натижада ҳалок бўлганлар жасадлари бир неча ҳафта давомида гулханда ёқилган. Ҳукумат ўз оиласининг аъзолари жасадларини гулханга ташалшга мажбур бўлган ишчиларга бепул виски тарқатган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: «Мона Лиза»ни ўғирлашда гумонланган француз шоири, отиб кетилган афсонавий рэпер Тупак Шакур ва «Сем амаки»нинг пайдо бўлиши. Кун хронологиясида 7 сентябрь

    08.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   40528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина 606 нафар россиялик сиёсатчиларга қарши санкциялар киритди

    08.09.2022, 09:23

    Эрдўғон Ғарбнинг Россияга нисбатан сиёсатини қоралади ва Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғни «металлолом» деб атади

    08.09.2022, 09:04

    «Киевга қурол етказиб беришда Берлин имконият чегарасига етди» — Германия мудофаа вазири

    07.09.2022, 23:31

    Apple тақдимотида iPhone 14, iPhone 14 Plus ва iPhone 14 Pro намойиш этилди — фото

    07.09.2022, 23:26

    Болгарияда кучли ёмғир сабаб сув тошқинидан жабрланган ҳудудлардан олинган кадрлар (видео)

    07.09.2022, 20:14

    Болтиқбўйи давлатлари Шенген визаси бор россияликларни киритишни чеклашга келишиб олди

    07.09.2022, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    14 май, 19:35

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:00

    Айрим қозоғистонликлар учун ChatGPT тақиқланди

    Дунё | 14 май, 19:55

    Бастакор Султонали Раҳматов юрак хуружини бошдан ўтказди

    Шоу-бизнес | 14 май, 19:45

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 14 май, 19:35

    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 14 май, 19:30

    Сергелида жойлашган омборхонада йирик ёнғир содир бўлди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:25

    Давлат хавфсизлик хизматининг Call-маркази ишга тушди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:15

    “Бугун, эртага ва жума куни Украина бўйича яхши янгиликлар кутилмоқда” — Трамп

    Дунё | 14 май, 19:01

    Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 14 май, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.