Бундеслига Чемпионлар Лигасида иштирок этган жамоалар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.
«Айтрахт» мусобақада ўз дебютини ўтказди. Европа Лигасининг амалдаги ғолиби гуруҳ босқичининг 1-турида «Спортинг»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3).
Франкфуртликлар ЕЧЛ пайдо бўлган (1992 йил) даврдан бошлаб турнирда иштирок этаётган Германиянинг 14-вакилига айланди. Шу тариқа Бундеслига Ла Лигадан (13 та клуб) ўзиб кетди ва Европа рекордини ўрнатди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)