Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззахнинг Янгиобод туманида гаровга қўйилган 3,1 миллиард сўмлик бинолар бузиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «К.З.» МЧЖ масъул шахслари, ҳудудий тижорат банки филиалидан қурилиш моллари ишлаб чиқариш ускунаси ва банк балансида бўлган МТМ биносини сотиб олиш учун жами 4 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, гаров таъминоти учун қўйилган МЧЖга тегишли 3,1 миллиард сўмлик биноларни бузиб ташлаб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?