Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда кўп миқдорда банан, манго, папая каби мевалар етиштирилмаса-да, аммо улар тажриба тариқасида экилаётган ер майдонларидан яхши ҳосил олинмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қовун дарахти ёки папая — тропик ва субтропик иссиқ минтақаларда ўсувчи мевали дарахт бўлиб, совуққа чидамсиз. Ушбу дарахт 25 йилдан ошиқроқ муддат мобайнида гуллаб-яшнайди.

«Папаин», яъни қовун дарахти мевасини озиқ-овқат саноатида гўштни юмшатиш, пиво тайёрлаш, сақичлар тайёрлашда ишлатилади. 

Тиббиётда эса ундан қорасон яраларни, онкологик касалликларни ҳамда бўғим, юрак-қон томир тизим хасталикларини даволашда фойдаланилади. Тўқимачилик саноатида ипак ишлаб чиқариш, жунларни юмшатишда асқотади. Косметикада ундан ажойиб совун ва шампунлар олинади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қовун дарахтининг пишган меваси инсонга C витаминини 100 фоиз, провитамин А нинг эса 60 фоиз кунлик меъёрини бериши мумкин. Бундан ташқари, унинг таркибида кальций, магний, калий, натрий, темир, фосфор ва бошқа кўплаб микроэлементлар мавжуд.

Папаин мамлакат ер майдонларида ҳам синов-тажриба тариқасида экилмоқда. У асосан Ҳиндистон, Бразилия, Индонезия, Австралия, Непал, АҚШ, ЖАР, Нигерия каби мамлакатларда кўп миқдорда етиштирилади.

Етиштириш 

Қовун дарахти асосан, уруғидан кўпайтирилади. Аммо уни қаламчалаш ва пайванд қилиш йўли билан ҳам кўпайтириш мумкин. Уруғи эти ва плёнка қобиғидан ажратилади ва сўнгра сояда қуритилади. 

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Улар зич ёпиладиган идишда сақланади, бундай ҳолатда уларнинг унувчанлиги узоқ вақт сақланади. Қовун дарахти тупроққа у қадар талабчан эмас, лекин уни қумоқ тупроққа экмаслик керак. 

Уни экаётганда тупроқни ортиқча намлаш керак эмас, бундай шароитларда қовун дарахтининг илдизи чириш касаллигидан зарарланади. Қовун дарахти кўчатларини йилнинг исталган вақтида етиштириш мумкин. Буни баҳорда, сернам об-ҳавода амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тупроқ-иқлимга мос навлар 

Ҳар бир мамлакатда шу жойнинг тупроқ-иқлимига мос ва касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли муайян турлар етиштирилади. 

Қовун дарахтининг меваларини бир неча кунгача сақлаш мумкин ва у қайнатилган ҳолида озиқ-овқатга ишлатилади. Унинг кўпгина маданийлашган ва ёввойи турлари мавжуд: «Гарлеагуэрcифолиа Солмс», «Carиcа»,  «Боургани Солмс», эквадор қовун дарахти – «Чийсопетала Ҳеллс» ва бошқалар. 

Қовун дарахтининг ғўза сингари бир йиллик шакллари ҳам бор бўлиб, улар уруғидан сепилади ва йил охирида йиғиб олинади. Тез ҳосилга киради. У уруғи экилгач, тахминан бир йилдан сўнг, гуллай бошлайди. Бироқ экилганидан уч ой ўтиб,  гуллаган ҳолатлари ҳам бўлган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қовун дарахти иссиқсевар ўсимлик бўлиб, унинг фаол ўсиши учун кескин ўзгармайдиган 23-27 даражадаги ҳарорат зарур. Қишки даврдаги салқин ҳаво оқими баргларининг тўкилишига олиб келади. 

Ҳарорат 15 даражадан пасайганда эса, ўсимликнинг умумий ўсиши ҳам секинлашиб қолади. Ҳаво ҳарорати 29-31 даражадан ошса, қовун дарахти учун салбий ҳолатлар юзага келади ва натижада ҳосилдорлик пасайиши мумкин.

«Папаин» йил бўйи ҳосил беради. Эътиборлиси, унинг мевалари бир-биридан фарқ қилади. Эркак мевалар умуман бошқача шаклга эга бўлади: улар думалоқ, узунлиги 15-20 сантиметр, вазни 300-600 грамм бўлади. Мевалари ҳар хил ўлчамда, вазни ва шакл ҳам турлича. 

Улар 170-230 кунда пишади. Мевалари узун шохчаларда осилиб туради. Пишган меванинг ранги урғочи меваникига ўхшаб кетади. Бундай меваларни истеъмол қилиш мумкин, улар серсув, этдор, жуда майин бўлиб, мазаси қовоқни, хурмони ва бироз тезпишар қовунларни эслатади. 

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Пўсти юпқа бўлгани боис, тез бузилади. Меваларни сарғая бошлаган вақтда узиб олиш ва уларни тўлиқ пишгунга қадар қоронғу жойда 3-5 кун сақлаш ҳам мумкин.

Мевалари янгилигида истеъмол қилинади. Улардан желе, сироп, шарбатлар тайёрланади. Қовун дарахтининг мевалари жуда фойдали ва тўйимли бўлгани учун кўпгина тропик ва субстропик мамлакатларда нонуштада севиб истеъмол қилинади. Шунингдек, ундан турли салатлар, пироглар, шарбатлар ва қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади.

Бахтиёрлик ҳиссини берувчи банан

Фойдали мевалардан бири банандир. Айниқса, у болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда асқотади. Банан банансимонлар оиласига мансуб кўп йиллик тропик ўсимлик ҳисобланади. У дастлаб Африка, Осиёнинг тропик ва субтропик зоналари ҳамда Малайя архипелагида етиштирилган. Ҳозирда асосан Лотин Америкаси мамлакатларида ўстирилади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Банан дарахтининг бўйи 15 метргача етади. Бир туп дарахт 300 донагача, яъни 60 килограммгача мева тугади. Меваси ҳўл ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади.

Банан таркибида А, С витаминлари, фосфор, калий, клетчатка, табиий шакар мавжуд. У қондаги глюкоза миқдорини соғлом сақлашга кўмаклашади.

Шунингдек, кўпгина касалликларга даво бўла олади. Банан ошқозон кислотасини зарарсизлантириб, жиғилдон қайнашини бартараф этади. Унинг таркибида сув кам бўлса-да, шакари ва калорияси юқори. Жисмоний машғулотлар олдидан бир дона банан истеъмол қилиш қувватнинг тўлиқ тикланишига ёрдам беради.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Гарчи банан фойдали мева бўлса-да, унинг истеъмолга яроқсиз навлари ҳам бор.

У илдиз бачкилари ёрдамида кўпаяди. Айрим турларидан балиқчиликда фойдаланиладиган арқонлар, балиқ овлаш тўрларида ишлатиладиган тола (абака) олинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди