Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Райҳон Асадова янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Равшан Собиров янги қўшиқ тайёрлаётгани акс этган видеони тақдим этди ва мухлислари учун қўшиқнинг бир қисмини куйлаб берди.

Хонанда Даврон Эргашев невараси билан тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Собиржон Мўминов бир кунда уч ўғлини уйлантирди. Тўй гала- концертга айланди, унда халқ ардоғидаги хонандалар: Мавлуда Асалхўжаева, Шерали Жўраев, Иззат Шукуров ва бошқа санъаткорлар иштирок этди.

Шунингдек, Собиржон Мўминовнинг уч ўғли ва уч келини саҳнада Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиғига рақсга тушди.

Актриса, хонанда Динейра илк бор она бўлди, у қиз фарзандни дунёга келтирган. Шунингдек, у қизига турмуш ўртоғи билан ҳаётдаги ёрқин ҳиссиётларни бахш этиши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Ҳалима Ибрагимованинг турмуш ўртоғи унга тўйига 15 йил тўлгани муносабати билан тилла узук ва зирак совға қилди.

Хонанда Гули Асалхўжаева келини, актриса Асал Абдуллаевани туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Раққоса Паризода француз аёлларига ўхшаш янги имижида кўриниш берди.

Хонанда Севара қизи ва турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади ва туғилган кунида энг яхши совға яқинларини соғ-саломат кўриши эканини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳжаҳон Жўраев хонандани ёмон кўрадиган инсонларга уни ёмон кўришга ҳақи борлигини, шу тарзда ёмон кўришда давом этиши, ҳатто хаёлларида сўкиб, уриши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, Шоҳжаҳон Жўраев «Кимнингдир гапи билан яшамайман хоҳлаганингизни қилинг», — дея гапини якунлаган.

Муқаддас Саъдуллаева қизи Саъдиянинг биринчи синфга қадам қўйганини айтди ва қизига яхши тилакларини билдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Феруза Норматова Malibu автомобилига 778 минг сўмлик 95-Аи бензин қуйдиргани акс этган видеони жойлади.

Актёр, хонанда Али Отажонов янги сурати билан кўриниш берди ва мухлисларига бу дунёдаги ҳар қилинган иш, амал қайтиши ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Нилуфар Усмонова саҳнага илк бор чиққан пайтида куйлаган «Шайтонга бўйсунган юраклар» таронасини эслади. Шунингдек, у ушбу таронани мусиқий альбомига қўшишини, онаси бахтига соғ бўлишини таъкидлади.

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова ўғлининг суратини саҳифасига жойлади ва бу дунёдаги энг суюкли она бўлишини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Имрон Tashkent City’да мухлислари учун концерт берди ва саҳнага бир нечта мухлисларини қўшиқ айтиш учун таклиф қилди.

Хонанда Лола янги суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Абдулла Қурбонов ўғлининг тўйида қўшиқ куйлаган Гулсанам Мамазоитованинг устидан доллар сочди.

Яқинда яна турмуш қуришини маълум қилган Рухшона қизини туғилган куни билан табриклади ва унга самимий тилакларни тилади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Севара Назархон автомобили шиналарига михлар қадалиб қолгани сабабли устахонага боргани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Лола туғилган кунида турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургда сайр қилгани, у ердаги масжидни кўрсатгани ва об-ҳавонинг салқин бўлишига қарамай гўзал кўринаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди