Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги элчихонаси ходимлари Чангвон шаҳри полиция департаментининг Халқаро ҳамкорлик бўлими масъул ходими Сонг Пёнг Жин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё»

Фото: «Дунё»

Қайд этилишича, суҳбат чоғида халқаро жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилган. Қисқа вақт ичида терроризмга қарши курашиш бўйича мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани, ташрифлар алмашинуви амалга оширилгани, улар давомида икки мамлакат мутахассислари ўзаро тажриба ва манфаатли ахборот алмашиш имконига эга бўлгани таъкидланган.

Чангвон шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг кўплиги ҳисобга олиниб, муайян жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар тўғрисида ўз вақтида маълумот алмашиш учун мазкур департамент ходимлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш таклиф этилган.

Ўз навбатида, Сонг Пёнг Жин Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган жиноятларни профилактика қилишда элчихона билан яқин ҳамкорликни ташкил этишга тайёрлигини таъкидлаган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, шаҳарда 2 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси яшайди. Шу муносабат билан Сонг Пёнг Жин Чангвон шаҳар полиция департаменти Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатда бирор ноқулайликларсиз яшаши учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?