Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги мактабларда дарсликларни етказиб бериш хизмати учун ота-оналардан 15 минг сўмдан пул йиғилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
«Биз дарҳол Учтепа туманидаги бир неча умумтаълим мактаблари директорлари билан боғланганимизда, уларнинг таъкидлашича, дарсликлар ДУК томонидан махсус автомашиналарда олиб келиниб, мактаблардаги ишчи гуруҳ томонидан бирма-бир текшириб қабул қилинган. Мактаб раҳбарларининг бир овоздан таъкидлашича, бу жараёнда ҳеч қандай пул йиғилмаган», — дейилади муносабатда.
Туман ҳокимининг тезкор топшириғига биноан ишчи гуруҳ тузилиб, бу борада батафсил ўрганиш ўтказилиши белгиланди.
Изоҳ (0)