«Бавария» футболчиси Томас Мюллер Германия Кубоги доирасида «Виктория»га қарши ўйинда (5:0) майдонга тушди.
32 ёшли Мюллер мюнхенликлар таркибидаги ўйинлари сонини 632 тага етказиб олди. 1965 йилдан буён бу натижага фақатгина дарвозабон Оливер Кан эришган эди.
Томас Мюллер Каннинг рекордини такрорлади. Футболчи 2007 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)