• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Запрет»га тушган Шоҳрух Ҳамдамов қачон уйланиши ҳақида сўнгги қарорга келгани ва ҳаётда ўзи яратган қайси образга ўхшашни истамаслиги ҳақида (видео)

    «Иснод», «Муҳаббат ресторани», «Мафтун бўлдим» кинофильмлари, «Бахт овчиси» сериали ва «Оталар сўзи» теленовелласидаги ижролари билан томошабинлар қалбидан жой олган актёр Шоҳрух Ҳамдамов нима учун ҳозиргача уйланмагани, шоу-бизнесдаги актриса ва хонандалар билан тарқалган миш-мишларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, бўлажак турмуш ўртоғини санъат соҳасидан танламаслиги, нима сабабдан «запрет»га тушганини билмаслиги, уни «запрет» қилганларга муносабати ва ҳаётда ўзи яратган қайси образга ўхшашни истамаслиги ҳақида гапирди.

    Актёр нима учун ҳозиргача уйланмагани, онаси топган қизга уйланишни режалаштираётгани ва шу йилнинг охиригача турмуш қуриш нияти борлиги ҳақида

    «Қандай қилиб тушунтирсам экан. Масалан, сиз бир товарни кимгадир қизиқлиги учун сотасиз, лекин у нарса сиз учун қизиқ эмас, мен товар сотаман демоқчи эмасман. Бу соҳада юргандан кейин ҳамма нарса тескари бўлиб қолар экан, қизлар сизга гапирар экан, кейин атрофингизда ўзини тутиши йўқолади. Шуларни кўриб, кўпчилик шунақа бўлса керак, деб ўйлайман. Масалан, кўчада бир қиз кетяпти, қараяпсиз, лекин миядаги фикрлар бу ҳам бўлмайди, деб устунлик қилади. Бу фикрларни ортга қайтариш учун эса ўша қиз билан бир-икки оғиз гаплашишга тўғри келади. Муносабатда бўлиш керак, шунда қизнинг қанақа экани билинади.

    Умримда бир марта учрашувга чиқдим. Мен учун учрашувга чиқиш ғалати вазият. Ўзимнинг инсонимни ҳали учратмадим деб ўйлайман, ҳали юрагим жиз этмади. Онам топганига уйланиш ниятим бор, улар эса турмуш ўртоғимни ўзим топишимни айтяпти, топганларини ҳам кўравераман. Лекин битта нарса бор, оналар уйда ўтиради, сал гапга ҳам ишонувчан бўлиб қолади. Биз эса кўчада юрамиз, ҳозирги кунда қизларни аёллардан эмас, маҳалласидаги болалардан суриштириш керак.

    Мендан ҳам маҳалламдаги бирорта яхши қизни сўрашса, ҳақиқатан ҳам яхши дейман. Агар бошқача бўлса, яна бир суриштириб кўришини айтаман. Ҳозир олдингидек қизлар кам. Бу йил уйдагилар билан келишиб, аниқ қарор қабул қилдим, насиб қилган кун уйланаман. Агар яхши қиз бўлса, юрагим жиз этса, бир ойдан кейин ҳам тўй бўлиб кетиши мумкин. Шу йилнинг охиригача уйланиш ниятим бор», — дейди актёр.

    Ўзбек шоу-бизнесдаги актриса ва хонандалар билан тарқалган миш-мишларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ва бўлажак турмуш ўртоғини санъат соҳасидан танламаслиги тўғрисида

    «Муниса Ризаеванинг клипида ўйнаганим учун мени у билан севишади деб ўйлашган. Ҳозирги кунгача 40 дан ортиқ клипда ўйнаган бўлсам, ҳаммасида шу мавзу бор. Яқинда Райҳон Асадова билан ‘Миллион’ жамоасининг концертида ёнма-ён ўтириб қолдик, яна шу гап чиқди.

    Санъатдан эмас, бошқа йўналишдаги қиз билан муносабатда бўлганман. Бироқ санъат соҳасидан уйлангим ёки бирор-бир жиддий мавзуда қарагим келмайди. Бир-биримизни тушунмаймиз деб биламан. Онам бунга қарши эмас, аксинча, бир клипда шу қиз билан рол ўйнабсан, шуни суриштир, деб қўяди. Лекин бўлмаслигини билмайди», — дейди Шоҳрух Ҳамдамов.

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    Фото: Instagram /@shoxruxkhamdamov

    Шоҳрух Ҳамдамов «запрет»га тушганини билмаслиги ва иккита лойиҳада шу сабаб суратга туша олмагани, уни «запрет» қилганларга муносабати ҳақида

    «Нима сабабдан ‘запретъга тушганимни билмайман, сабаб тополмаяпман. ‘Ўзбеккинўдаги ҳеч бир инсон билан шахсий адоватим бўлмаган. Ҳозир ҳам бирорта режиссёрнинг киноси яхши чиқмаган бўлса, яхши чиқмаганини айтаман, яхши чиққан бўлса, яхши дейман. Чунки биз шу сферадаги инсонлармиз. ‘Запретъга тушганим бўйича аниқ сабаб тополмаяпман, кейин атрофдагилар ҳам аниқ фикрни айтмаяпти. Менга ‘запретъга тушганимни айтиб, кинога яқинлаштиришмаяпти. Иккита лойиҳанинг суратга олиш жараёнлари бошланиши керак эди. Кейин шунақа гап-сўзни эшитдим.

    Мен ‘запретъдан қўрқмайман, ҳар қандай ишни қила оламан. Клиплардан таклифлар ҳам кўп, нечта режиссёрлар таклиф қилди. Бу нарса мени тинчлантирмайди, алам қиладигани — бу соҳага саккиз йил умримни тикканман. Саккиз йилнинг ҳар икки ойида суратга олиш жараёнлари бўлган, вилоятларга борар эдик. Бир йилда учтадан кинога тушган бўлсам, ярим йилдан ортиқ умримни сафлаганман. Шундан кейин бунақа гап-сўзлар бўлса, алам қилар экан. Мен кимга ёмонлик қилдим ёки бориб бирор жойни ёқиб юборганим йўқ.

    Тўғри, режиссёрлар билан айтишиб қолган пайтларим, суратга олиш жараёнларидан кетган вақтларим бўлиши мумкин, лекин ҳаммасининг сабаби бор. Балки у ердаги ижодкорларга қайсидир интервьюдаги гапим ёқмагандир, бу дегани бўлди, ёпилди дегани эмас.

    ‘Запретъга тушишимга сабабчи бўлган инсонларга зўр бўлди, дам олишга шароит яратиб бердингиз, раҳмат. Нимага унақа гап-сўзлар қилиб юрганингизни билмадим, ҳаммаси виждонингизга ҳавола, деган бўлардим».

    Актёр ҳаётда ўзи яратган қайси образга ўхшашни истамайди?

    «Ҳаётда ‘Бахт овчиси’ сериалидаги образимга ўхшашни истамайман. Сценарийни ўқиганимда, образимнинг онасига қарши борадиган жойлари, шундан кейин онаси оқ қилдим деган воқеалар бор. Ўша пайт жуда ғалати бўлиб кетганман. Гулчеҳра Иброҳимбекова ҳам яхши рол ўйнаган, худди онам гапиргандек бўлган, бу жуда ёмон нарса», — дейди актёр.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Мавзуга доир: 

    • Дурдона Қурбонова ва Феруза Норматова, Шаҳзод Султонов ва Шоҳрух Ҳамдамов: Жиддий келишмовчилик сабаб бир фильмда суратга тушишни истамайдиган актёр ва актрисалар (видео).
    • Instagram: Синглисига машина совға қилган Муҳаммадзиё, яқин инсонидан айрилган Раъно Шодиева, «запрет»га тушган Шоҳрух Ҳамдамов.
    • Instagram: «Дизайнчи»нинг онасига сюрпризи, Шаҳзод Султонов ва Шоҳруҳ Ҳамдамов орасидаги совуқчилик, «Миллион» ҳақида кескин фикр билдирган Дурдона Қурбонова.
    • Instagram: Севара Солиева ҳижобга кириб, санъатни тарк этдими? Шоҳрух Ҳамдамов Ситора Алимжоновани яхши кўрадими? Абдукарим Мирзаевга тақлид. 

    31.08.2022, 13:00   Изоҳ (0)   27910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Чойхонада «ухлаб қолган» Абдулла Қурбонов, машина ҳайдашни ўрганаётган Искандар Ҳамроқулов, Зарина Низомиддинованинг танаффусдан кейинги илк роли

    30.08.2022, 22:33

    Малика Диананинг машинаси аукционда 650 минг фунт стерлингга сотилди

    30.08.2022, 20:48

    Мухлислар турмуш қуришини кутган, бироқ тақдир йўли боғланмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    30.08.2022, 18:57

    Болалигиданоқ машҳурликка эришган жаҳон киноси юлдузлари бугун қандай кўринишда ва ҳаётини ким билан боғлаган? (фото)

    30.08.2022, 16:50

    Туркиялик таниқли актриса Демет Ўздемир хонанда Ўгузхан Кочга турмушга чиқди (фото)

    30.08.2022, 14:40

    Нима учун Илон Маскнинг онаси ўғлининг уйига меҳмонга борганида унинг гаражида яшашни афзал кўради?

    30.08.2022, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.