Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Федерал резерв тизими (Фед) раиси Жером Пауэллнинг нутқидан кейин, олтин нархлари тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.  

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Пауэлл ўз нутқида АҚШ марказий банки тез орада пул-кредит сиёсатини юмшатиш ўрнига, фоиз ставкаларини ошира бошлашини таклиф қилган. 

Spot олтин 1 фоизга арзонлаб, унцияси 1 721 долларни ташкил қилди. Бу 27 июлдан бери энг паст кўрсаткич бўлди ва Лондонда 1 723 доллардан сотилди. 

Аввалроқ Фед раисининг нутқидан кейин дунёнинг энг бой миллиардерлари 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўқотгани ҳақида хабар берилган эди

Пауэллнинг баёноти фонида АҚШ фонд бозори чўкди. С&П 500 3,4 фоизга тушиб кетди, бу июнь ойининг ўрталаридан бери энг ёмон кўрсаткичдир.

Microsoft, Amazon, Tesla ва Alphabet акцияларини ўз ичига олган Nasdaq 100 индекси 4 фоиздан кўпроқ пасайишни кўрсатди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар