Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзайни калтаклаган, унга ўлим билан ҳам таҳдид қилишган. Бу ҳақда Афғонистон бўйича эксперт Андрей Серенкога таяниб, Asia-Plus маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, воқеа икки ҳафта олдин Ҳамид Карзай Афғонистондаги мактабларнинг ёпилишида Покистонни танқид қилганидан кейин содир бўлган.

«Толибон’ гуруҳи унинг Кобулдаги уйига бостириб кирган. Афғонистон Миллий қаршилик фронти манбаларига кўра, ‘Толибон’ жангарилари Карзайни калтаклаган... Айни пайтда мамлакатнинг собиқ президентига ўлим билан ҳам таҳдид қилинган. ‘Маърифий суҳбат’ якунида толиблар Карзайни ‘Толибон’ ва Покистонни ортиқ танқид қилмаслик ҳақида огоҳлантирган», — дейди Серенко ўзининг Telegram-каналидаги постида.

Ҳамид Карзай Афғонистонни 2001 йил декабридан 2004 йилгача президент вазифасини бажарувчи, 2004 йил декабридан 2014 йилгача сайланган президент сифатида бошқарган.

«Толибон» ҳокимиятга келиши билан у яна бир давлат арбоби Абдулла Абдулла билан бирга тансоқчиларидан маҳрум қилинган, кейин эса уй қамоғига олинган.

Маълумотларга кўра, ҳозир Карзайга мамлакат ташқарисига чиқиш тақиқланган.

Мавзуга доир: Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай «Толибон» сиёсатини танқид қилиб чиқди

Изоҳ

Davron

29 август, 14:36

Qozoq xalqini ongi bizdan ancha rivojlanganiga yana bir misol! Bizda ko'pchilik manqurtlarcha bosqinchini qo'llaydi.

Асосий янгиликлар