• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзгаришлар жамиятнинг ўзига боғлиқ” — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан президент ва тадбиркорлар мулоқоти ҳақида суҳбат (видео)

    Жорий йилнинг 22 август куни президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашди. Ўзаро мулоқотда солиқ ва бошқа тизимлардаги бир қанча янгиликлар эълон қилинди. Муаммолар айтилди ва уларга ечим топилиши таъкидланди. “Дарё” мухбири Исломбек Умаралиев иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан мазкур мулоқотда муҳокама қилинган долзарб масалалар тўғрисида суҳбатлашди.

    — Абдулла ака, сиз ҳам президент ва тадбиркорлар мулоқотида иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай бўлди, учрашув кутганингиздек ўтдими?

    — Менимча, учрашув кутилгандан ортиқ бўлди. Бу кўпиртириб гапириш эмас. Негаки, бу гал фақатгина индивидуал масалалардан кўра, тизимли муаммоларга кўпроқ эътибор қаратилди. Албатта, жараёнга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси яхши тайёргарлик кўргани сезилди.

    [caption id="attachment_2172170" align="aligncenter" width="1920"] Фото: “Дарё”

    — Мулоқотда президент кичик тадбиркорлик корхоналарини тоифаларга ажратилишини маълум қилди. Бу қарор қанчалик самарадор деб ўйлайсиз?

    — Шу пайтгача кичик ва ўрта бизнес деяверар эдик-у, ўзи унга нималар киради, фарқи қанақа, микрофирма нима деган гаплар бўлмасди. Бу ерда классификация ҳақида гап кетаётгани йўқ. Агар биз аниқлик киритсак, масалан, микрофирма билан ўрта корхона орасида анча фарқ бор. Шунинг учун иқтисодий-маъмурий сиёсатни белгилаганда, бу фирмалар ўртасидаги фарққа катта эътибор берилиши керак.

    Президент ҳам маърузасида: “ўзи бир кунда 5 миллион сўмлик савдо қилса, минг сўмлик чекни бермагани учун унга 5 миллион сўм ‘штраф’ солиш қанчалик тўғри”, деб айтиб ўтди.

    Мазкур классификация орқасида микрофирма, кичик ва ўрта фирмага бўлган иқтисодий, сиёсий ва маъмурий муносабат ўзгариши кутиляпти. Бу оддий гап эмас. Бунинг орқасида у фирмаларни солиққа тортиш, маъмурий чоралар кўриш тартиблари, бухгалтерия ҳисоботидаги талаблар ўзгаради.

    — Мулоқотда 2023 йилдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши айтилди. Бу ўзгариш бизнес учун қанчалик муҳим эди?

    — ҚҚС масаласи 2019 йилдан бери турли муҳокамаларга сабаб бўлиб келади. Бошида ҚҚС 20 фоиз қилиб белгиланганди. Буни шахсан мен ҳам қўллаб-қувватлаганман. Нега деганда, собиқ молиячи сифатида жуда қўрқаманки, давлат бюджет даромадларида коллапсга, яъни кескин камайишга йўл қўйиб бўлмайди. Тажриба кўрсатди, ўтган йили ҚҚС 15 фоизга туширилгач, даромадлар ҳажми ошди. Ўйлайманки, ҚҚС 12 фоизга пасайиши иқтисодий фаоллик ошгани ҳисобига бюджетга катта зарар етказмайди. Қолаверса, тадбиркорлар учун ҳам жуда катта ёрдам бўлади.

    Нега ҚҚСга кўп эътибор берилади? Биринчидан, кичик ва ўрта корхоналарнинг аксарияти учун ҚҚС “оборот” солиғига айланган. Илгари 4-5 фоиз айланмадан олинадиган солиқ тўлаб юрган тадбиркор, бирданига 20 фоиз, маълум вақтдан сўнг 15 фоиз “оборот” солиғи тўлашига тўғри келди. Бу барча соҳаларни қамраб олди. Оқибатда кундалик истеъмол маҳсулотларига бўлган талаб сақланиб қолса-да, саноат маҳсулотларига бўлган талаб кескин камайди. Истеъмол структураси буткул ўзгарди.

    Биз ҳадеб иқтисодий сиёсатдан гапираверамиз-ку, лекин давлат биринчи ўринда ижтимоий сиёсатга кучлироқ эътибор қаратиши керак. Масалан, АҚШ Федерал тизимининг асосий вазифаси қилиб нарх-наво даражасини ушлаб туриш кўрсатилган. Демак бу асосан ижтимоий масала. Иккинчи вазифа сифатида эса ишсизлик даражасини туширмаслик белгиланган. Қаранг, бутун иқтисодий сиёсат ишсизлик даражасини назорат қилишга қаратилган. Демак, жамиятдаги асосий ижтимоий кўрсатгичлар – ишсизлик даражаси, реал даромадлар, ижтимоий тўловлар ҳажмидир. Буларнинг ҳаммаси бир-бирга боғлиқ бўлган энг кучли кўрсатгичлар ҳисобланади. Биз ҳам секин-аста шу тизимга ўтишимиз керак. Аниқ ижтимоий терминларни гапирадиган вақт келди.

    [caption id="attachment_2172169" align="aligncenter" width="1920"] Фото: “Дарё”

    — Энг муҳим масала– қонун устуворлиги. Бу ҳақда президент бир неча бор таъкидлаган. Мисол учун, ўтган йилги тадбиркорлар билан учрашувда ҳам республикада қонунлар ишлаши зарурлигига алоҳида урғу берилган. Нима деб ўйлайсиз, Янги Ўзбекистонда қонун устуворлиги таъминланяптими?

    — Агар жамият тайёр бўлмаса, зўр қонунлар чиқарилса ҳам ишламайди. Ўзгаришлар жамиятнинг ўзига боғлиқ. Кўпгина ўзгаришларга жамиятнинг ўзи сабабчи бўлиши, онги етиб келиши керак. Масалан, сизни “ГАИ” тўхтатиб фалон қонунни буздингиз, “штраф” тўлайсиз деса, сизнинг биринчи қиладиган реакциянгиз ака, келишсак бўладими, дейсиз. Бу қонунни бузиш-ку! Ёки кўчада ҳайдовчиларга эътибор беринг. Қайси бири йўл ҳаракати қоидаларига қойил қоладиган даражада амал қиляпти? Демак, бу муаммо бизнинг қонимизга сингиб кетган. Қонунга ҳурматсизлик ўзимиздан бошланади. Лекин биз нимагадир тепадагиларни айбдор қилиб кўрсатаверамиз. Ҳар бир инсон қонунга ҳурматни ўзидан бошласин. Ана ундан кейин юқоридан талаб қилсак бўлади.

    Катта иқтисодий ютуқларга катта ишлаб чиқарувчилар билан эришиш мумкин. Кичик ва ўрта бизнес силжиш беради, лекин у силжиш 10-15 йилга чўзилиши мумкин. Бизда йирик бизнесларга кўп ва катта имтиёзлар берилади. Бир ҳисобдан йирик саноат вакиллари кучайишини истаймиз, улар халқаро майдонга чиқсин, деймиз. Лекин уларга алоҳида шароит яратиб бериш жамиятда тенглик ҳуқуқини бузиш билан баробар. Яъни қонун билан қилиняпти, аммо у қонуннинг орқасида турган ижтимоий адолат бузиляпти.

    Имтиёзлар масаласи ҳам содда нарса эмас. Аслида энг бой корхоналар ҚҚС тўламайди. Бу албатта, ижтимоий адолат нуқтаи назаридан жуда ҳам ёмон нарса. Бундай имтиёзларни қайта кўриб чиқишимиз ва йўқ қилишимиз лозим. Бунинг учун жуда катта ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий ирода керак. Аслида мана шу ирода бизга етишмай турибди.

    Бундай имтиёзларни жамиятга бўлган зарарини иқтисодий ҳисоботларда тўлиқ очиб берилиши шарт. Бу ҳақда кўп гапиришимиз, жамиятга ва раҳбариятга етказишимиз лозим.

    — Президент билан мулоқотда ҳам иқтисодчи, ҳам тадбиркор сифатида қандай таклифларни айтдингиз?

    — Ўзим 20 тадан ортиқ таклиф бердим. Масалан, ҳозирда нафақат қишлоқ хўжалигига доир бўлмаган ерлар, балки қишлоқ хўжалиги ерларини ҳам хусусийлаштиришга старт берилиши кераклиги. Буни бирор туман ёки вилоятда тажриба тариқасида кўриб чиқиш лозим. Агар яхши натижа берса, бутун республикага жорий этса бўлади.

    Иккинчидан, умумий солиқлар тизимига ўтишда ҳозирда 1 миллиард сўм бўлган чегарани 5 миллиард сўмга кўтариш. Бу жуда катта масала. Лекин бунга Молия вазирлиги ва бошқа кўпчилик ташкилотлар вакиллари рози бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтаверамиз. Шу таклиф қабул бўлади. Чунки бусиз кичик ва ўрта бизнесда катта ўзгариш ҳосил бўлмайди. ҚҚСни 12 фоизга туширгани билан, кеча 4-5 фоиз солиқ тўлаб юрган кичик ва ўрта бизнес учун 12 фоиз ҳам катталик қилади.

    Кейинги таклифим инфляцияни жиловлаш сиёсатидан мутлақо воз кечиб, жамиятда умумий талабнинг мўътадил миқдорини ушлаб туриш кераклиги бўйича бўлди. Чунки юқорида таъкидлаганимдек, бу ҳам жуда муҳим масала.

    Яна бир таклифим давлат ҳисобидан катта бир фонд тузиб, тадбиркорларга узоқ муддатга (масалан 15-20 йилга) 5-6 фоизлик кредитлар берилиши керак. Тўғриси, бу масалаларда кўплаб тортишувлар бўлмоқда. Лекин албатта, бир қарорга келишимиз лозим.

    Энг муҳим бир нарсани тушунишмиз керак: бизга ҳуқуқ ва тараққиёт кимдир томонидан берилмайди. Уларнинг ҳаммасига ўзимизнинг курашимиз билан эришишимиз керак.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    27.08.2022, 19:04   Изоҳ (0)   11781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 20 сотих муҳофазадаги ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    27.08.2022, 18:56

    Миср Ўзбекистонга гепатит C вирусига қарши 30 минг дона дори совға қилди

    27.08.2022, 18:35

    «Ўзбекнефтгаз»: ESG стандартларини жорий этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда

    27.08.2022, 17:30

    Ўзбекистон Миллий боғидаги кўл тикланди. Шавкат Мирзиёев боғнинг қурилиш ишларидан кейинги ҳолати билан танишди (фото)

    27.08.2022, 17:13

    Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилмоқда?

    27.08.2022, 16:55

    "Норинчи бўлиб туриб ҳам бемалол бойиб кетса бўлади". Кўп пул топиш учун диплом бўлиши шартми?

    27.08.2022, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бейонсе Парижда бир концертда учта рекордни ўрнатди

    Мусиқа | 26 июн, 18:10

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Реклама | 26 июн, 18:00

    Инсоният тарихидаги энг қисқа кунлар 2025 йилнинг ёзида кузатилиши прогноз қилинди

    Коинот | 26 июн, 17:55

    Антарктидада сирли радиотўлқин сигналлари аниқланди

    Дунё | 26 июн, 17:41

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    Дунё | 26 июн, 17:20

    Винисиус янги шартнома борасида “Реал” билан келиша олмади

    Спорт | 26 июн, 17:09

    Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.