АОКАда ўтказилган брифингда Республика Маънавият ва маърифат марказининг ахборот хизмати раҳбари Эгамберди Хўжамуродов марказ томонидан 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Маънавият ва маърифат кенгашлари томонидан «Энг намунали туман ва шаҳар» номинациясига 5 та шаҳар ва 9 та туман тавсия қилинган.
«Энг намунали вазирлик ва идора» республика кўрик танлови учун 21 та вазирлик ва идоралар ариза топширган.
Жорий йилда марказ томонидан халқ фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилган 103 нафар юрт қаҳрамонини ўзида жамлаган «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоби нашр қилинган.
22—25 август кунлари Тошкент шаҳрида «Маънавият фестивали» доирасида «Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилган.
Изоҳ (0)