Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги уйларга ўрнатилган ўт ўчириш мосламасини ўғирлаб кетган шахс ушланди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 34 ёшли А.Р. ҳар бири 480 000 сўмлик, жами 118 дона ўт ўчириш мосламалари ва шлангларни ўғирлаб кетган.
Ҳозирда у қўлга олиниб, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)