Жиззах шаҳрида пул эвазига тадбиркорнинг ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб беришни ваъда қилган назортчи ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим назоратчиси С.Э. «И.С.» МЧЖ раҳбари О.нинг ишончига кириб, МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб бериш ва келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилиб туришни ваъда қилган.
Эвазига 2022 йилнинг май июль ойларида ундан 400 доллар ва 2 миллион сўм олган. Яна 3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Сурхондарёда электр таъминоти корхонаси раҳбари 1500 доллар пора билан ушланди
Изоҳ (0)