Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари 21 август, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув дебютида ҳар икки жамоа вакиллари бир мартадан дарвозани ишғол қилди. Ушбу голлар асосий вақтда сақланиб қолди ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.
92-дақиқасида Ислом Қобилов «қалдирғочлар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 113-дақиқада Усмонали Исмоналиев мувозанатни тиклади. Қайд этиш керак «Бунёдкор» 108-дақиқада Қобиловнинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди.
Қўшимча бўлимда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Унда омад «Локомотив»га кулиб боқди.
Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал баҳси
21 август, якшанба
«Бунёдкор» — «Локомотив» 2:2
Голлар: 0:1 – 2 Жавоҳир Алижонов, 1:1 – 4 Жасур Ҳакимов, 1:2 – 92 Ислом Қобилов, 2:2 – 113 Усмонали Исмоналиев.Пенальтилар серияси — 4:5
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Даврон Эргашев, 5. Жасурбек Ёқубов, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (17. Фарҳод Мираҳматов, 72), 15. Жасур Ҳакимов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов (99. Умид Султонов, 72), 29. Музаффар Олимжонов (22. Усмонали Исмоналиев, 46), 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов (11. Дмитрие Побулич, 72), 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Алишер Салимов (44. Самюэль Опеҳ, 88), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов ( 17. Санжар Қодирқулов, 63) , 9. Жавоҳир Алижонов (10. Жасур Жалолиддинов, 63,) 11. Кахи Махарадзе, 19. Жероме Этаме, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Манучеҳр Сафаров (14. Хуршид Муҳторов, 112), 27. Ислом Рашидхонов (21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 88), 34. Анвар Алижонов (77. Иван Нагаев, 77).
Огоҳлантириш: Салимов (50), Сафаров (64), Эргашев (84), Раҳмоналиев (97), Махарадзе (105), Қобилов (108).
Четлатиш: Қобилов (108).
Изоҳ (0)