«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 2-турида «Сельта»га қарши ўйинда (4:1) пенальтидан унумли фойдаланди.
Франциялик футболчи Испания чемпионатидаги голлари сонини 220 тага етказиб олди. Бензема «Спортинг» собиқ футболчиси Кинини (219 та гол) ортда қолдирги ва чемпионат тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Каримдан олдинда Сесар Родригес (222), Альфредо ди Стефано (227), Рауль (228), Уго Санчес (234), Телмо Сарра (251), Криштиану Роналду (311) ва Лионель Месси (472) бормоқда.
Изоҳ (0)