Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагга «Ливерпуль»га қарши ўйинда Криштиану Роналду ва Маркус Рэшфордни ўйнатмасликни маслаҳат берди.
Мен Роналду ва Рэшфордни майдонга туширмаган бўлардим. Тен Ҳагнинг ўрнида бўлганимда, асосий мақсадим майдонда қувватни кўриш бўларди.«Манчестер Юнайтед» марказий ҳужумчи сотиб ололмади, шунинг учун «Брентфорд»га қарши ўйинда узоқ муддат машғулотларга қатнашамаган бўлса ҳам Роналду майдонга тушди. Формасини тиклаб олиши учун унга вақт кераклиги яққол билинди.
Агарда улар «Ливерпуль»га қарши ўйинда ҳам «Брентфорд»га қарши ўйинни такрорласа, натижа жуда ёмон бўлиши мумкин.
Бу такрорланмаса керак, деб ўйлайман.
Уэйн Руни, «Ди Си Юнайтед» жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)