• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина ва Туркия вайрон бўлган инфратузилмани қайта тиклашга келишиб олди

    Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков ва Туркия савдо вазири Меҳмет Муш низо натижасида вайрон бўлган Украина инфратузилмасини қайта тиклаш ҳақида битим имзолади, деб ёзади «РБК».

    Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков ва Туркия савдо вазири Меҳмет Муш (пастки қаторда) ҳамда Владимир Зеленский ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон

    Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков ва Туркия савдо вазири Меҳмет Муш (пастки қаторда) ҳамда Владимир Зеленский ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон
    Фото: «President.gov.ua»

    Haber телеканали маълумотларига кўра, шартнома икки мамлакат томонидан Украинани қайта тиклаш бўйича Мақсадли гуруҳ тузилишини кўзда тутади. Гуруҳ йўллар, кўприклар, сув ва электр таъминоти объектлари, касалхоналар ва мактаблар каби ижтимоий ва иқтисодий объектлар реконструкциясини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

    Ҳужжатлар Украина ва Туркия президентлари Владимир Зеленский ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида имзоланди. Туркия етакчиси БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Львовга матбуот учун ёпиқ бўлган уч томонлама учрашувни ўтказиш учун келганди.

    Украина мамлакатни тиклаш учун зарур суммани 750 миллиард долларга баҳоламоқда, ушбу қийматни Киев делегацияси июль бошида Швейцарияда бўлиб ўтган махсус конференцияда маълум қилганди. Томонлар Украинага 1,9 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олди, бош вазир Денис Шмегал аниқлик киритишича, гап 600 миллион долларлик молиявий кўмак, аграр секторни ривожлантириш учун 500 миллион доллар, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 500 миллион доллар ва мамлакатнинг рақамли трансформацияси учун қарийб 250 миллион доллар ҳақида бормоқда.

    Украинани қайта тиклаш учун йилига тахминан 30—100 миллиард доллар ажратиш керак, деганди июль охирида Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Тимофей Милованов. Унинг аниқлик киритишича, шундан йилига 20—30 миллиарди макроиқтисодиётни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, худди шунча сумма армияни қўллаб-қувватлаш учун талаб этилади.

    Украина президенти Владимир Зеленский Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Львовда бўлиб ўтган музокаралардан кейин агар Россия қўшинлари Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тарк этса, Россия билан музокаралар ўтказиш мумкин бўлишини маълум қилди.

    Мавзуга доир: 

    • Россия Зеленский ва Путин ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирган
    • Туркия президенти Украинанинг Львов шаҳрига етиб келди

    19.08.2022, 08:41   Изоҳ (0)   31859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония ҳукумати ёшларни кўпроқ спиртли ичимликлар истеъмол қилишга ундовчи ғоялар танловини эълон қилди

    19.08.2022, 00:50

    Зеленский Эрдўғон ва Гутерриш билан учрашувдан кейин: Россия қўшинлари Украинани тарк этса, РФ билан музокаралар ўтказиш мумкин. Эрдўғон Путин билан учрашувни муҳо...

    19.08.2022, 00:31

    Путин мамлакатидаги алкоголизмга қарши курашда тақиқларни фойдасиз деб атади

    18.08.2022, 20:18

    Туркманистон 2022 йил охири 2023 йил бошида ўз кемаларини қура бошлашни режалаштирмоқда

    18.08.2022, 20:08

    Британияда қон қуйиш орқали ОИВни юқтириб олганларга 120 минг доллар товон пули тўланади

    18.08.2022, 19:39

    Украина дори воситаларини етказиб беришда дронлардан фойдаланмоқчи

    18.08.2022, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.