Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 август куни Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда Тошкентнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги
  • Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
  • Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Навоий шоҳкўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
«Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда